08 August 2009
00:48 - Ҳашар - итоаткор элга ярашар!
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан шу йилнинг 15-16 август кунлари мамлакатимизда умумхалқ ҳашар эълон қилинди. Мазкур ихтиёрий-мажбурий тадбирда қатнашмаганлар ўша икки кунлик иш ҳақларини ҳашар ҳисобига ўтказишлари лозим. Дам олиш кунини юрт кўркамлиги ва фаровонлиги учун бахш этадиган юртдошларимиз бундай тадбирларга кўникиб қолишган. Ҳатто ҳафтанинг ҳар бир дам олиш кунини ҳашар деб, эълон қилишса ҳам ҳеч ким ғиринг демайди.

Бу оддий хабар хусусида ҳар қандай оддий одамда энг камида бир савол туғилади, дейди мухбиримиз. Биринчидан режимбоши ҳашарбоши бўлиб ҳашарга чиқадими ёки икки кунлик иш ҳақини ҳашар ҳисобига ўтказадими ва буни қаердан билса бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону