14 April 2023
05:45 -
Юсуф Жума: ЎЧНИ ЎЗИНГДАН БОШЛАГИН – НОДОНЛИГИНГДАН ҚАСОС ОЛ!…

Нодонлигингдан қасос ол!
Юмиқ кўзларинг - кўр юмрон,
Юмронлигингдан қасос ол!
Кимда бўлса бирон ўгит -
Удир - Тангри кўшки - Бошкент.
Оёғига бош уриб ўт,
Ҳайвонлигингдан қасос ол!
Қўли очиқ - кўнгли очиқ -
Яхшиларнинг йўли очиқ,
Қаттиқнинг қисмати аччиқ,
Тубанлигингдан қасос ол!
Сотқинлар қолмасин омон,
Юрт ёвига солгин қирон.
Энг бурун эмасдир осон -
Ёмонлигингдан қасос ол!
Қўрқоқлигингни синдиргин,
Элу юртга эрк эндиргин,
Бўйинсунма, бўйсундиргин,
Бесонлигиндан қасос ол!
Ҳар одиминг бўлсин қасос -
Тангрининг йўлида парвоз,
Юсуф, нодон Юсуф - носоз -
Нодонлигингдан қасос ол.
2023 йил, 13 апрель.
* * * * *
Ўрин талашмадим ҳеч ерда, ҳеч чоғ,
Ўрин талашмасдан топганман ўрин.
Менман очунда энг биринчи аҳмоқ,
Энг биринчи осий, ким дер ноўрин?!
Ўзи баланд бўлса қанчалик - қанча,
Пастлардан пастдирман шунчалик - шунча.
Борлиқ - Улуғ Тангри тўрлаган давра,
Тўр талашар мендан ташқари барча…
Ўрнини билганлар Ўзига яқин,
Айирмасин эсдан - бор дардга эмдан.
Билишинг шарт: қайда турибсан, тағин
Кимларнинг ичида ва ўзинг кимсан?!
2023 йил, 13 апрель.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения