14 April 2023
06:31 - Лутфия Йўлдошева: Америка худони тан олмайди деганларга мурожаатим
Хўп, хозирги кунда, қайси давлат миллати Аллоҳни тан оляпти? Мисол учун, Ўзбекистонни ахолисини олайлик. 95% ахоли ўзини мусулмон деб билади. Неча фоизи Аллоҳнинг амалини бажаряпти?

Диний идорадаги ишлаб, халқ бюджетидан пўл олаётган ходимлар, албатта номоз ўқишади, қироати жойида, таллафузлари жойида, хаж амалини эса худди катта холасиникига мехмонга бориб келгандай бажаришмоқда.

Аммо лекин Ўзбекистондаги муаммони, ( муаммо тиқилиб ётибди) кўтариб чиқишдими, парламентга ёки президент администрацияга. Бирор марта халққа мурожаат қилишдими? Йўқ Адашмасам, " аномал" совуқда чиқиш қилишди бир группаси. Шунда хам халқ томонда бўлмай, халқни айблаб чиқишди. Кимга бу диний уламолар сиғинишди, Аллоҳгами, хукуматгами ёки ўзбек (мусулмон) халқигами?

Қуръонинг ҳар бир сурасида ёзилган, мазлумларга ЁРДАМ бергин деб. Мазлумлар, вафот этишяпти, гудаклар вафот этишяпти, экология бузилаяпти, мазлумларнинг уйи бўзилаяпти, тўғри сўз айтганларни қамоққа, жиннихонага тиқишаяпти, фермерларни, тадбиркорларни синдиришяпти, "аномал" ёмғирда сув тошди , энди "аномал" ёз қандай бўлади? Фақат Аллоҳга аён ва ҳоказо, афсуски шундан билиш мумкинки, бўлар кимга сиғинишганини.

Тавба қилдиму, ҳайкалга, (юзини ердан олмай) фотиҳа ўқиган муфтийни кўриб, ёқамни ушладим ва тавба қилдим. Энди айтинглар, Америкада инсон ҳуқуқлари қайси миллат намоёндасида бузилаяпти?

Хулласи калом, "Аввал пичоқни ўзинга ур, оғримаса бировга ур". Дўппини олиб қўйиб, ўйлаб кўрайлик. Ким ҳақ, ким ноҳақ. " Етти ўлчаб, бир кесишни" ўрганайлик. Энг асосий вазифа шахсга сиғинишни бас қилиб, фақат Аллоҳга сиғинайлик ва Аллоҳга таваккул қилайлик. Амин!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону