11 March 2023
17:35 - Бир эси паст сиёсатшунос “Партиялар қандай демократлашади?” деган саволини ўртага қўйиб, аҳмоқлигини ҳам кўрсатибди

Унга тушунтириш керакки, сиёсий партиялар демократлашмайди, демократик партиялар демократлар тарафидан яратилади ва демократик сиёсат олиб боради. Унда “Демократлар бўлмаса нима қилиш керак?” деган савол туғилиши табиий.

Ҳар қандай табақада, президент-диктаторларнинг тақимида ҳам, оддий юк ташувчилар ичида ҳам, олимлар ичида ҳам, кўча тозаловчилар ичида ҳам, демократия сўзини билса-билмаса ҳам, демократик руҳда бўлган инсонлар бор.


Масалан, оддий олим бўлган, аммо Ўзбекистонни мустақиллика эриштирган ва дунёга танилган “Бирлик” каби демократик ташкилотни оёққа турғазган Абдураҳим Пўлат ёки оддий юк ташувчи бўлган, аммо Ислом Карим каби ҳайвоннинг президент қилиб қўйилишига қарши чиққан қашқадарёлик Шовруқ Рўзимурод кабилар шундай инсонлардир.

Демак, асосан тўҳамбалардан иборат бўлган халқимизга демократия ва демократик сайловларнинг моҳиятини, ҳамда демократия принциплари бўлмаган давлатларда ривожланиш бўлмаслигини тушунтириш ШАРТ. Буни ўзи йўқ сиёсий партиялар эмас, дунёнинг тарихини, ривожланган мамлакатларда демократия ҳукумронлигини тушунган инсонлар, хусусан, олимлар, ёзувчилар, журналистлар қилишлари шарт.

Бундай инсонлар бўлмаса, ҳеч қандай демократик сиёсий партиялар бўлмайди ва бўлолмайди.

Тўғри унутмайликки, Германия ва СССРда Гитлер ва Сталин каби қонли диктаторлар ҳукмрон бўлган давлатларда, жумладан коммунистик ғояларга асосланиб яшаётган ҳозирги Хитойда, қандайдир ижобий ўзгаришлар бўлган ва бўлади. Аммо, тузумнинг моҳияти ўзгармайди, катта ижобий ўзгаришлар бўлмаган ва бўлмайди. Диктаторларнинг келажаги эса, Гитлер ва Сталинники каби бўлади.

Шундай экан, халқимизни “демократия ва демократик сайловлар” каби принципларни тушунадиган даражага олиб чиқолсак, демократик сиёсий партиялар яратиш мумкин бўлади. Ва айнан шундай партиялар Ўзбекистонни ривожлантириш, қашшоқ ва қолоқликдан қутқариш билан шуғулланадилар. Тузилган пайтидаёқ демократик бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси шу йўналишда иш олиб бормоқда ва ғалаба қозониши муқаррар.

Аммо, минг афсуски, ҳозир ватанимиз катта қамоқхонадир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону