12 March 2023
22:07 - Karim Bahriyev: МУҲАММАД ЮСУФНИНГ ЯНА БИР АРМОНИНИ БУГУН АМАЛГА ОШИРМОҚ ФУРСАТИДИР

Шоир ўз туғилиб ўсган юрти Марҳаматга унинг тарихий номи – Мингтепани қайтаришни орзу қилганди. Камина «Ҳуррият» газетасида ишлаганимда у шу масалада хат ёзиб келган: «Марҳаматни номини одамлари «Пожалуйста!», «Марҳамат!» деб турсин дея мустамлакачи Горчаков қўйган» дерди, бу ҳақда шеър ҳам ёзиб берганди. Мана, ўша шеър:

Ҳар кимса ҳам от қўйсин ўз узлатига,
Ҳар кимга ўз уйи азиз томи билан.
Зор қилмасин бировнинг «марҳамат»ига –
Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Эркли элда эркадир ҳар жони муслим,
Ҳар юртнинг ўз эли муслим, жони муслим.
Ҳар келгинди келса ўзгармасин исмим,
Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Қандай алам отимизни қўйса ёвлар,
Марғилонлар қаерда-ю Горчаковлар?
Бизни азал буколмаган бу синовлар,
Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Унутми ё бу гўшада оққан қонлар,
Бешигида чирқиллаган болажонлар.
Қўзғалонлар нега бўлди, қўзғалонлaр?
Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Соғинчлар-ку, санчиқ бўлиб ботар жонга,
Муштоқман-у, боргим келмас Андижонга.
Борсам кўзим тушгай тағин бир майдонга,
Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Ҳар ким ўзи қўйсин от ўз неъматига,
Мард ястанмас номардларнинг наматига.
Ҳеч бўлмаса, Дукчи эшон ҳурматига
Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Бугун Куйбишев тумани Мирзо Улуғбек, Акмал Икромов тумани Учтепа деб қайта номланаётган бир пайтда Муҳаммад Юсуфнинг бу тилаги ҳам амалга оширилса, ажаб эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону