03 August 2009
21:06 - Швецияда “Бирлик”чининг хонадонида тўй
Бу мамлакатда йиллардан бери сиёсий қочқин сифатида яшаётган “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охуннинг уйида кеча никоҳ тўйи тантаналари бўлиб ўтди. Пўлат ва унинг турмуш ўртоғи Насиба келин туширишди.

Уларнинг ўғли Баҳодир ва келин Муслиманинг никоҳ тўйи Швеция ва Данияда яшайдиган оила дўстлари, Баҳодирнинг маҳаллий ўртоқлари иштирокида, таъбир жоиз бўлса, ўзбекча-шведча ўтди. Шаҳрихондан келган келиннинг фақатгина бувиси тўйда иштирок этганидан у ўзини якка сезмади. Чунки, қуда бўлаётган оилаларнинг иккаласи ҳам шаҳрихонлик эканлигидан ташқари, уларнинг эскидан яқинлиги ҳам бор. Бунинг устига, ойлардан бери бўлғуси келин ва куёв Интернет воситасида яқиндан алоқада бўлишган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону