03 August 2009
20:24 -
Пойтахт бўйлаб “Оқ “Матиз” ови” бошланди
Кечаги хабарларимизда инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига таяниб, Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар қори Турсуновга суиқасд қилингани ҳақида хабар қилгандик. Бугун айни соатларгача ойдинлашган тафсилотлар қуйидагича: ўша маъшум тунда уч номаълум шахс қорига 9 та пичоқ зарби урган. Зарбнинг 5 таси қўл ва тирсак қисмига, 4 таси эса қорин бўшлиғига санчилган. Қўни-қўшнилар ўртасида кўтарилган шовқин-сурондан сўнг оқ рангли “Матиз” русумли автомашинага ўтирган шахслар кўздан ғойиб бўлишган. Тошкент шаҳар ИИББ йўл патрул хизмати бошқармаси бугун пойтахт бўйлаб, оқ рангли мазкур уловларни кўздан кечирмоқда. Имомнинг аҳволида ўзгариш йўқ, у ҳамон ҳушсиз.