13 February 2023
22:17 - Ўзбекистонда зилзилалар кўп эмас, аммо вилоятларда қор кўчиш хавфи етарлича бор
14−20 февраль кунлари республикадаги 7 та вилоятнинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, Ўзгидромет 16−18 февраль кунлари Қамчиқ довонида туман тушиши, шамол кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ўзгидромет маълум қилишича, 2023 йил 16−18 февраль кунлари А-373 Тошкент - Ўш автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, 14−20 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп туманида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Аввалроқ, Ўзгидромет 14−18 февраль кунлари 9 та вилоятда ҳамда тоғолди ватоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону