13 February 2023
23:17 - АҚШнинг геология хизмати зилзила энг кўп содир бўладиган давлатларни маълум қилибди, у ерда Ўзбекистон йўқ. Вайсақи Шавкат Мирзиё нима дейди?

АҚШ Геология Хизмати (USGS) зилзила энг кўп содир бўладиган давлатларни санаб чиқибди.

Қайд қилинишича, энг кўп зилзила Японияда содир бўлади. Бу мамлакат жуда фаол сейсмик ҳудудда жойлашган ва у дунёдаги энг зич сейсмик тармоққа эга. Шу туфайли, Японияда кўплаб зилзилалар қайд этилади.

Бундан ташқари, Индонезия ҳам жуда фаол сейсмик зонада, лекин Япониядан каттароқ бўлгани сабабли, унда зилзилалар сони кўпроқ.

Шунингдек, Тонга, Фижи ва Индонезияда ер майдонига тўғри келадиган зилзилалар сони жуда кўп қайд этилади. Уларнинг барчаси жуда фаол сейсмик ҳудудларда жойлашган. Бу мамлакатларда сейсмик асбоблар камлиги туфайли, барча зилзилани қайд этиш имконсиз.

Хитой ва Эрон ҳам сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бўлиб, зилзилалар бўйича жуда узоқ тарихий қайдларга эга. Ушбу мамлакатларда кўплаб қурбонларни ўз ичига олган ҳалокатли зилзилалар бўлган. Уларнинг сафига Туркияни ҳам қўшиш мумкин.

Қаранг, Ўзбекистонимиз зилзила энг кўп содир бўладиган давлатлар ичига кирмабди. Бундан хурсанд бўлишимиз керак. Аммо мамлакатнинг умумий ғариб аҳволи ўйлантириб қўяди. Нима, энду шу билан мақтаниб, доимо диктаторларларда яшайверамизми?

Қизиқ, президент-диктатор-вайсақи Шавкат Мирзиё бу ҳақда нима дейди! Нима деб вайсайди? Халқимизчи? Ўз аҳволи билан иши бўлмаган халқимиз ҳамма нарсага тайёр. Уни зилзилалар ҳам, ғариб аҳволимиз ҳам қизиқтирмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону