03 August 2009
10:30 - Ўзбекистонда табиат ҳам сиёсатга ўхшаб бормоқда
Кеча кучқурун пойтахтда кучли момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақди. Ҳали саратоннинг тафти кетмай туриб, ёмғир ёққани кўпчиликни ажаблантирди. Август бошига хос бўлмаган бундай ҳолатни кўпчилик сўнгги марта қачон кузатганини ҳам эслай олмайди.

Табиатни эски ҳисоблар билан ўлчайдиганларга кўра, 5-6 августга қадар саратон чилласи ҳисобланади ва бу пайтда ёғингарчилик бўлмайди. Бироқ мамлакатда об-ҳаво ҳам режимнинг тутуриқсиз сиёсатига ўхшаб бормоқда деб кулаётганлар ҳам йўқ эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону