03 August 2009
04:25 - Қарши бош каналлари бошқармаси раҳбарияти устидан суд ниҳоясига етди
Бундан бир неча кун муқаддам Қарши бош каналлари бошқармаси раҳбарлари устидан жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судида давом этаётган маҳкама ниҳоясига етди. Бошқарма маъмурияти директори Рустам Очилов ҳамда ҳисобчи, насос бошлиқлари шартли муддатларга кесилиб, икки йилгача мансабдор бўлиб ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бош бошқарма бошлиғи Нозим Раҳматуллаевнинг иши эса қайта терговга қайтарилиб, у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда Бухоро вилоятидаги Отбозор турмасида сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қарши бош каналлари бошқармаси тасарруфига мамлакатимизнинг жанубий минтақасидаги Қарши магистирал канали, Миришкор канали ва Талимаржон сув омбори киради. Мазкур иншоотлар мамлакатимиз аграр тизимида стратегик аҳамиятга эгадир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону