03 August 2009
02:35 -
Анвар қорининг аҳволи ўнглангани йўқ, суиқасдчилар ҳизбутаҳрирчилардан дейилмоқда
Ўтган куни тунда чавақланган Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар қори Турсуновнинг аҳволи ҳали ўнглангани йўқ. Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказида экани таъкидланаётган домла ҳануз кома ҳолатида экан.
Узунқулоқ гапларга кўра, суиқасдчилар диний радикал оқим фаолларидир. Гўё, бундан бир неча кун илгари Анвар қори Қорақалпоғистонинг Жаслиқ лагерида бўлган ва диний-радикал оқим фаолларини йўлдан қайтаришга уринган.
Пойтахтдаги диндорлар орасидаги бу хил узунқулоқ гапларнинг нечоғли ҳақиқат эканини билмадиг-у, шу йилнинг 16 июлида “Кўкалдош” мадрасасининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари Аброр И. ўз уйи йўлагида ўлдириб кетилгани рост, дейди мухбиримиз. Агар бу икки шахсга диний-радикал оқим вакиллари тажовуз қилгани рост бўлса, ҳукумат диндорларга нисбатан репрессив сиёсатини яна-да кучайтиради.
Айни замонда, жамият ва оддий одамлар ҳам оғиздагина мўътадил бўлган, лекин амалда террористлардан фарқи бўлмаган радикал исломчиларга ўз мунсабатини ўзгартиради. Исломда ислоҳатлар кераклиги ҳақидаги фикр тўғри эканлиги яна бир марта исботланади. Чунки, чала мулллар пропагандаси остида бу йўлга ўтганларни орқага қайтриш мушкул, бошқалар учун бу йўлни бекитиш учун эса, мусулмонлар Қуръоннинг хато тафсири остида яшаётганини тан олиш ва муқаддас китобни кеч бўлса ҳам тўғри ўқишга ўрганиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения