02 August 2009
15:30 -
Кеча олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлди
Аслида, расмий тилда бу тадбир “тест синовлари” деб аталади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест Маркази берган маълумотларга кўра, бу йил мамлакатнинг 72 олий ўқув юртига 335 мингдан кўпроқ абитуриент ҳужжат топширган. Олий ва ўрта таълим вазирлиги матбуот марказида бу йил бир жойга ўртача 5,8 одам ҳужжат топширгани, ўтган йили бу рақам 5,4 бўлганини айтишмоқда. Бу рақамнинг ортишини сабаби – сиртдан ўқишга қабул қилинадиган ўқувчилар сонинг камайиши эмиш.
Тест синовида абитуриентлар учта предмет бўйича саволларга жавоб беришган. Баъзи ўқув юртларида бундан ташқари ижодий имтиҳонлар ҳам ўтказилади. Тест синовларининг натижалари 10 кун ичида маълум бўлиши керак.