02 August 2009
14:43 - Бишкекда Бақииевнинг президентлик лавозимига расман ўтиш маросими бўлиб ўтди
Маҳаллий вақт билан бугун эрталаб соат 8 да (Тошкентда - 9) иккинчи муддатга президент бўлиб сайланган Қурмонбек Бақиев учун инаугурация маросими бўлди. Қирғиз оммавий ахборот воситаларида берилган қисқа хабарларга кўра, бу маросимда Қозиғистон президенти Нурсултон Назарбоев қатнашди.

Хабарларда инаугурация маросимининг тафсилотлари йўқ. Марказий Сайлов Комиссиясининг раиси Дамир Лисовский Қурмонбек Бақиевга президентлик гувоҳномаси, кўкракка тақиладиган нишон ва президент штандартини топширибди. Тўплардан 9 та ўқ отилгандан кейин Бақиев қисқа нутқ сўзлаган, сўнгра уни Назарбоев табриклаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону