Бу мамлакатнинг жорийдаги президенти Ражаб Эрдўғон ўзининг қайтадан президент бўлиш нияти бузилаётганига қарши шов-шувли гаплар айтмоқда. Нимамиш, нимага Ражаб Эрдўғон 2-чи мудддат учун сайланиш йўлидаги ҳаракат қилаётган мухолифатга ташланмоқда. Унинг фикрича, мухолифат партиялар бу хусусда шов-шув кўтаришаётгани, унинг йўлини тўсиш учун қилинаётганмиш.
Аммо, ҳақиқат бошқача, Туркия Конституциясида бир одам 2 мартадан ортиқ президент бўлолмаслиги тўғридан-тўғри ёзилмаган бўлса ҳам, Ражаб Эрдўғон 3-чи марта президент бўла олиш ниятини оқламоқда. Маълумки, у сайловлар 14-чи майда бўлиши, Марказий Сайлов Ташкилоти ва Ражаб Эрдўғоннинг ўйинчоғи бўлган Адолат ва Тикланиш Партияси бу ҳақда партиянинг ўзи ва Марказий Сайлов Ташкилоти номидан 10-чи мартда расмий эълон берилишини ҳам Ражаб Эрдўғоннинг тарафидан айтилмоқда.
Мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси (раиси Кемал Қиличдорўғли) ва Яхши Партия (раиси Мерал Акшенер хоним) ҳамда кичкинароқ 4 та бошқа мухолиф партияларнинг раҳбарлари билан учрашиви, ўз номларидан президентликка номзод бўладиган одам исми 13 февралдаги мажлисда эълон қилишини билдирди. Яъни мухолифат янги сайланадиган президент сайловлари олдидан Ражаб Эрдўғон билан курашишни очиқчасига ҳозирданоқ бошламоқчи. Истанбул шаҳар мэри Акром Имомўғли ҳам мухолифатчи ва мухолифатчиларнинг 13 февралга тайёрланишаётганини қўллаб-қувватламоқда.
Аммо, биз ўзбеклар нима бўлганда ҳам Туркиядаги сайловлар жуда қизиқ бўлишини кутишимиз ва жараёнларни диққат билан кузатиб боришимиз лозим. Мухолифатнинг президентлликка номзоди сайловларни ютиши ҳақида мунозараларга аралашиш ҳам келажагимиз учун яхшироқ бўлади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения