28 January 2023
12:08 - Яна масхарабозлик: Қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассислар тайёрлашга Италия университетлари филиалларини очиш режалаштирилмоқдамиш. Шавкат Мирзие қаерда ва қаерда эди?
Ташқи Ишлар Вазирлиги тасарруфидаги “Дунё” Ахборот Агентлиги номини ўзининг аввалги “Жаҳон” номига қайтариши ҳақида 1 йилча аввал хабар берганди. . Агентлик ушбу қарорни “Дунё” ёки унга ўхшаш номларга эга кўплаб тузилмалар пайдо бўлгани билан изоҳлаганди.

Қаранг, тахминан 1 йил аввал “Дунё” ахборот агентлиги ўз номини “Жаҳон” ахборот агентлиги деб ўзгартирилишини айтган бўлса ҳам, 1 йилча вақт ичида бир ўз номини ҳам ўзгартира олишмабди.

Хўш шундай экан, арзимаган ишларни қилолмаётган Шавкат Мирзиёнинг диктаторлик режими Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун Италиядаги университетлари филиалларини очишни режалаштирилгани оддий масхарабозлик-ку.

Қолаверса, Ўзбекистон аввалдан қишлоқ хўжалиги ривожланган, ПАХТА етиштириш бўйича дунёда БИРИНЧИ ўринларда турган мамлакат эди-ку, энди Италия университетларнинг филиаллари бизда очилиши масхарабозлик ва шармандалик-ку!

Қани ўзимиздаги қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассислар тайёрлаб келган структуралар, энди бу соҳада Италияни ёрдамига мухтож бўлиб қолдикми? Сал кам 20 йилдан бери Ўзбекистонда Бош Вазир ва президенлик қилган диктатор Шавкат Мирзиё ўзимизда ҳамма нарсани барбод қилиш, чўнтагини фақат пулга тўлатиш билан юрибдими? Қизларидан ҳам янги диктаторлар чиқармоқчими?

Ҳа, шундай, у мамлатимизни демократик йўллар билан демократлаштиришни қилмаяпти. Аслида у одам бунақа муамоларни тушунмайди, мамлакат олдидаги муаммоларни билмайди. Италия ва бошқа ерлардан пора олиб, келган пуллар билан чўнтагини тўлатаверади.

Ҳа, Ўзбекистонда демократик тузум яратиш ўрнига, фаат ўз чўнтагини ўйлайдиган дикторлар йўқ қилиниши керак. Бунинг учун “Бирлик” каби партияларни тан олиш, Ўзбекистон ҳақиқий демократия режим ўрнатиш лозим.

Шавкат Мирзиё бундай ишларни билмагани ва тушунмагани сабабли олға кетолмаяпмиз. Оғизда “олға кетиш” гапирилади, амалда ҳақиқий ишлар йўқ. У демократия йўлига ўтишимиз учун ҳеч нарси қилмаяпти. Демак, демократик сайловлар билан диктатордан тезроқ қутилиш ШАРТ. Ўшанда халқ демокрития йўлига ўтади, юксак соҳаларга ҳақиқий мутахассис демократларни сайлайди.

Шунинг учун “Бирлик”каби ҳақиқий демократик партияларга сиёсий саҳнага расмий равишда чиқиши учун йўллар очилиши керак. “Бирлик” барибир юқори даражаларга кўтарилади. Акс ҳолда ҳозирги қолоқликдан чиқолмаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону