Ўзбеклар ва Ўзбекистоннинг ҳамма фуқароларига!
2018 йил мустақиллик тарихимиздаги буюк бурилиш йили бўлди. Миллат ғафлат уйқусидан уйғонишга, Ўзбекистонда Москва тарафидан яратилган ва ҳали ҳам ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг душманлик моҳиятини тушунишга бошлади. Кўриб турибмизки, бу режим олдига қўйилган вазифа – Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини йўқ қилиш бўлган. Аммо, бу режим 2018 йилда ҳам ўз режаларини амалга оширолмади. Ўзбекистонимизнинг иқтисодиёти ўлдирилаётган бўлса ҳам, чет элларда меҳнат мухожирлари сифатида ишлаётган ўзбеклар ва бошқа Ўзбекистон фуқаролари ватанимизни ўлимдан сақлаб қолдилар.
Мана, 2019 йилга ҳам кириб бўлдик. Бу йил – Ўзбекистон МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнинг 30 йиллигидир. Айнан 30 йил аввал, аниқроғи, 1989 йил 19 март куни биз - “Бирлик” Халқ Ҳаракати фаорллари - миллатни ўз тарихида биринчи марта ҳозирги Мустақиллик Майдонига олиб чиқдик ва миллий-озодлик курашини бошладик. Ўша кураш натижасида, Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан, 1989 йил 21 октябрда ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинишига эришдик, айнан биз ва бошқа жумҳуриятлардаги биз каби ташкилотларнинг кураши натижасида, 1991 йил 8 декабрда СССР йўқ қилинди, биз тўла мустақил бўлиб қолдик.
Аммо, ўзбек миллатининг кўпчилиги ғафлат уйқусида эканлигидан фойдаланган Лубянка Ўзбекистонда демократик мухолифатни кучсизлантириб ва тожиклар режимини мустаҳкамлаб олди, бу режим Ўзбекистон давлати ҳамда ўзбек миллатини йўқ қилиш йўлидаги ҳаракатларини давом этираверди. Аммо, биз бунга йўл бермадик ва бермаймиз.
2001 йили ҳамма йўқ бўлиб кетди деб ўйлаган “Бирлик” Халқ Ҳаракатини қайтадан тикладик, унинг асосида “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини яратдик. 2005 йили май ойида Ўзбекистон КГБси уюштирган Андижон воқеаларидан кейин орқага чекинишга мажбур бўлдик, аммо мағлуб бўлмадик. Ҳозир Шавкат Мирзиё раҳабарлигидаги тожиклар режими ҳам бизни йўқ қилолмайди.
Азиз дўстлар, ҳаммангизни янги йил билан табриклайман, ҳаммангизга саломатлик ва яхши ниятларга етишишни тилайман.
Бу йил Ўзбекистон МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ, яъни 19 мартнинг 30 йиллигини байрам қиламиз. 19 март куни Мустақиллик Майдонида байрам йиғилиши ўтказиб, бу кураш давомида оламдан ўтганларни хотирлаймиз, ҳали ҳам курашаётганларни рағбалантирамиз, курашнинг янги босқичини рамзий маънода бошлаймиз. Ўзбекистонни Марказий Осиёда лидерлик қиладиган кучли ва фаровон ўлкага айлантирамиз, унинг номи ЎЗБЕКЭЛИ бўлади.
19 март куни Тошкентнинг Мустақиллик Майдонида учрашгунча хайр, азиз дўстлар!
Унутмайликки, бу дунёда ҳеч нарса ўзидан-ўзи бўлмайди, Оллоҳ ҳаракат қилганларгагина баракат беради. Демак, ҳаракатни ўзимиз қилишимиз керак, бу майдоннинг номини Бирлик ва Мустақиллик Майдони деб ўзгартиришимиз керак. Чунки, айнан “БИРЛИК” шу майдонда кураш бошлаб, Ўзбекистонни МУСТАҚИЛЛИКга қовуштирган.
* * * * *
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими, мустақилликка эришганимиздан кейин, ўзининг яқин ўткан кунларини ҳам билмайдиган авлодни тарбиялаб етиштирди. Шу сабабли, ўзим ҳақимдаги баъзи маълумотларни бераман.
1945 йил Тошкент вилоятининг Ғишкўприқ қишлоғида туғилиб, ўша ерда мактабни битирдим ва 1962-1968 йиллари СССРда биринчи бўлиб очилган “Ҳисоблаш техникаси” (ҳозири тил билан айтсак, компютерлар техникаси) мутахассилиги бўйича Москва Энергетика Институтида ўқидим. Шу соҳа бўйича Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Кибернетика Институтида 1968 йилдан бошлаб 23 йил ишладим, орада 3 йил яна Москвада аспирантурани ҳам битириб келдим, қадамма-қадам фан номзоди, фан доктори, профессор бўлдим. 1987 йили дунёда биринчилардан бўлиб Кибернетика Институтида “Интеллектуал Роботлар” бўлими очганман.
Аммо, 1988 йилнинг бошларида Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси қошидаги “Оролни Сақлаш Комитети”га қўшилдим. Ўша йилнинг охирларида “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг таъсисчилар гуруҳидагилар, менинг фаоллигимни кўриб, бу гуруҳга таклиф қилишди. Таъсисчилар Гуруҳи расман 1988 йил 11 ноябрда машҳур хонанда Дадахон Ҳасаннинг уйида тузилди, ташкилотчилик қобилиятимни шунчалик тез намойиш қилибманки, 2 ҳафта ўтар-ўтмас, мени зўрлаб у гуруҳнинг раиси этиб сайладилар.
1989 йил май ойида ўтказилган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг таъсис қурултойида раис этиб сайландим. Июнь ойи бошида Марғилонда ўзбеклар ва турк месхетлари ўртасида қонли воқеалар бошланганда мен Москвада эдим. Мени ўша ердан топиб, КГБнинг махсус учоғида Фарғонага олиб келишди. Қонли воқеаларни тўхтатдим, лекин мен келгунча 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлганди.
Хуллас, ўшандан бери “Бирлик”нинг раҳабариман. Ўзбекистон ва ўзбек миллатининг тархидаги буюк ишларга бошчилик қилдим. 1992 йили Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган АҚШ Давлат Котиби Жеймс Бейкер, Ислом Каримнинг қаршилигига қарамасдан, мен билан учрашди. Алам ичидаги Ислом Карим июннинг охирида мени ўлдиришга ҳаракат қилди, аммо ўлдиролмади. Касалхонада мени АҚШ Сенатори Ларри Пресслер зиёрат қилган.
Давомли хавф остида яшамаслик учун 1992 йилнинг 18 декабрида Ўзбекистонни тарк этдим, оилам билан қисқа вақт Озобайжонда, кейин 5 йил Истанбулда яшадик. Озорбайжон ва Туркиянинг раҳбарлари билан учрашганман. Айнан ўша йиллари Истанбулнинг ҳокими бўлган ҳозирги Президент Ражаб Эрдўған билан ҳам учрашувим бўлган. Лекин, Туркия исломлашаётганини кўриб, оилам билан АҚШга кўчиб кетдим ва ҳозиргача шу ерда яшайман.
Чет элда яшаган йилларимда, узоқдан туриб бўлса ҳам, Ўзбекистонда фаолият олиб борган “Бирлик”га раҳбарлик қилдим, илк ҳуқуқ ҳимоячилар гуруҳлари менинг раҳбарлигимда яратилган. Ҳар доим Ўзбекистонга қайтиш орзуси билан яшадим, ҳозир ҳам шу орзу билан яшамоқдаман, чет элларда фуқаролик олмаганман. Биринчи имконият бўлиши билан ватанимга қайтаман.
"Ҳаракат" - Абдураҳим Пўлатнинг сўнги йилларда олинган расмини шу ерда кўрмоқдасиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения