Қуйида ўша қисқа маълумотларнинг муҳимлари билан танишинг.
1. Сурхондарё вилоятида 5 туман ҳокими ишдан олинди, янгилар тайинланди. Булар:
- Ангор тумани ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев ишдан олинди, ўрнига Қосим Мардонов тайинланди.
- Термиз тумани ҳоким Шуҳратжон Ўринов ишдан олинди, ўрнига Шуҳрат Назаров тайинланди.
- Музработ тумани ҳокими Эркин Алимов ишдан олинди, ўрнига Абдурашид Исмоилов тайинланди.
- Жарқўрғон тумани ҳокими Баҳодир Абдиқаюм ўғли Ўроқов ишдан олинди, ўрнига Элмурод Авазов тайинланди.
- Шўрчи тумани ҳокими Бахтиёр Худойберганов ишдан олинди, ўрнига Улуғбек Зокиров тайинланди.
““Ҳаракат””: Очиқча айтилмаса ҳам, ҳеч шубҳасиз, бу ўзгаришлар янги диктатор Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан қилинган.
2. Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова халқаро пресс-клубдаги матбуот анжуманида айтишича, “Ўзбекистонда ҳозирги кунда одил судлов таъминланмаган”, яъни суд системаси ҳали ҳам дабдала аҳволда.
3. Сариосиё туман ҳокими Абдисалом Хўжақулов ишдан олинди, ўрнига Донаев Абдуқодир тайинланди.
4. Янги диктатор Шавкат Мирзиё видкоселекторда айтишича, 2022 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушганмиш.
“Ҳаракат”: Шубҳа йўқки, Шавкат Мирзиё ёлғондакам рақамлар келтирган. Аслида, бизда камбағаллик даражаси ортиб бормоқда. Аммо, ҳақиқий рақамлар халқдан бекитилмоқда.
5. Шавкат Мирзиё видкоселекторда айтишича, 2023 йилда оилавий тадбиркорликка 12 триллион сўм йўналтирилармиш.
“Ҳаракат”: Шубҳа йўқки, бу ҳам ёлғон хабар, Ўзбекистон давлатининг бунча пули ҳам йўқ.
6. Шавкат Мирзиё видкоселекторда айтишича, ҳозир Ўзбекистонда 21 та вазирлик, 12 та қўмита, 25 та агентлик ва 11 та инспекция бор.
Хуллас, қисқа қилиб айтсак, Ўзбекистонда бундай хабарлар анчагина бор. Уларнинг ҳаммаси ҳиқиқатга эмас, ёлғонларга асосланган.
* * * * * * * * * *
“Ҳаракат”: Биз 6 та хабарни тилга олдик. Аммо, бундай хабарлар яна бор. Улар билан шуғулланиш лозим. Мухолифатдаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси шу аҳволимизни тузатиш ҳақида ўйламоқда. Вақти келади, мухолифатдаги партиялар амалий ишлар қилади.