Асосан араблардан иборат Фалестин давлати расман 2019 йилда тузилган, Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги 193 давлатдан 138-таси Фалестинни тан олган. Шундай бўлса ҳам, де-факто расман Фаластин давлати йўқ. Исроил ҳам уни тан олмаяпти, Иордания дарёсинг икки томони ҳам ўз таркибида бўлишини истаб фаолият юритмоқда.
Яъни, Иордан дарёсининг Ғарб қисми Фаластинга тегишли, аммо Исроил ўша ерларни ўз қўлида қолдириш учун ҳарактини давом эттирмоқда. У ерда қурилиш ишларини, жумладан, исроилликлар яшайдиган уйлар қуришни жадаллаштириш давом этмоқда. Исроил вазирлари шу йўналишда ишлашмоқда.
Бу ерда бўлаётган воқеалар, айниқса Исроил-Фаластин ўртасидаги бундай келишмовчиликлар ва у ердаги қарама-қаршиликнинг ривожланиши хавфлидир. Демак, дунё бу қарама-қаршиликни камайтириш, охир оқибатда Фаластин давлатини Исроил ҳам тан олишига эришиш йўлидаги ишларни мувафаққият билан тезлаштириши лозим. Ўзбекистондаги "Бирлик" каби мустақил партиялар ҳам шу йўналишда ишлашни ўйлашмоқда.