26 January 2023
07:15 -
Юсуф Жума: ТАНГРИ БЎЛСАНГ - МЕНГА ЎРГАТ, БОШҚА БЎЛСАНГ- МЕНДАН ЎРГАН…
(“Дунё тентакхона” туркумидан - билимдон бўлсанг, икки карра иккини билишингни билдирма…)
Қуён сотиб олишга етарли пули бор киши, шу пулга от оламан деб от бозорига бормайди.
Машинага лойиқ пули бор инсон, шу пулга самолёт сотиб оламан деб самолёт бозорига бормайди.
Бу жўн гапларни нега битаяпман?!
Ақл - онг - эс ҳам пулдай ўлчовли.
Кимда оз, кимда кўп…
Пулига яраша нарса танлагандай, ақлига яраша
ўқишга нарса излайди, ақли етган нарсани зўр деб билади.
Бир чоғлар ўзбеклар “Ўткан кунлар”ни ўқирдилар.
Эслироқ эдилар…
Эндичи?!
Ҳозирги аҳмоқлар аҳмоқ Тоҳир Маликнинг бўққа қиммат “Шайтанат”ини ўқийди…
Инсоният олди - қочдига ўч, чунки эс етишмаслиги - тентаклик касалига тутқун….
Лев Толстойнинг тентакликдан бошқа нарса бўлмаган
икки эрлик Анна Караненасини бутун дунё ўқийди,
тенгсиз Валмакининг “Рамаяна”сини озчилик англаб етади.
Бугун жаҳон тентакистонга айланган, олди - қочдилар
ичида ғарқ, фалон президентнинг невараси эрга
теккани ҳақидаги хабарни миллионлар бир зумда
ўқийди - ҳатто ўзбекдай авом улус ҳам…
Лекин йўқолган Турон тўғрисида дод десанг биров қулоқ осмайди…
Вале ақлнинг бу кўринишига чидаса бўлади.
Бироқ бошқа бир кўриниши борки - даҳшат - фожеадир.
Ақл даражаси икки карра иккидай кимса, олий математикани билган кишига
икки карра иккини ўргатаман деб ёпишиб олади.
Унинг назарида икки карра икки тафаккур осмонининг чўққиси.
Мен олий математикани биламан, десанг, сени тентакка чиқаради,
олий математикадан гапирсанг, эсингдан озибсан деб ёқангдан олади.
Икки карра иккини биламан десанг, бунга ҳам кўнмайди, фақат мен биламан,
мендан ўрганишинг шарт дейди…
Ҳатто бунга ҳам чидаса бўлади.
Аммо шу икки карра иккичи - давлат бўлсачи,
тузум йўриғи - мафкураси бўлса-чи… қонун бўлса-чи…
Сени ўлдиради, бундан ҳам даҳшати - Сени жиннихонага қамайди, ҳар куни минг ўлдиради…
Мирзиёев Валижон Калоновни жиннихонага ташлатганидай…
Бир Ўзбекистон шундай дейсизми?!
Бутун дунё шундай, уч - тўрт давлатдан бошқа…
Икки карра икки бу - қолип.
Икки карра икки бу - тузум.
Икки карра икки бу - тузук…
Икки карра икки бу - ўқув битиги -
даюсликни номус деб ўргатадиган битик…
Дунёга қуллар керак, сотқинлар керак…
Ўзбекдай душманига ишлайдиган қуллар…
Мирзиёевдай душманига она юртини сотадиган сотқинлар…
Кимдир эшигингни қоқса, сенга биродар деб қучоқ очиб келса,
сен ҳам қучоқ очиб кутиб ол, отини сўрама, ҳатто ҳужжат кўрсатса ҳам
кимлигини билолмайсан, қоғоздаги от чин оти эмас, уйингнинг
тўрига қўй, у сенга тилаги сенинг кўзингни очиш -
икки карра иккини ўргатиш эканлигини айтади.
Сен уни олқишла, икки карра иккини билмаслигингни,
билиш бир умр армонинг бўлганини айт…
У узоқ ўргатади, мана сен икки карра иккини билиб олдинг, дейди, лекин
сен бўш келма, тағин ўргатинг, тағин ўрганишга чанқоқман, биродар, деб ёпишиб ол…
Менга ўхшаб олий математикани боболаринг яратганларини билдирма,
токи… буёғини кейинроқ ёзаман, ҳозирликча сенга шу етарли…
2023 йил, 25 январь.
Кўзимни от этиб чопдим,
Эсимни от этиб чопдим.
На юртимга бир дўст топдим,
На ўзимга бир дўст топдим.
Юртимни ем этмоқчилар,
Ўзимни гум этмоқчилар.
Гала - гала ютоқилар,
Даюс - далла ютоқилар.
Ёлғончилар - эслари йўқ,
Талончилар - юзлари йўқ.
Дунё қўлларида, лекин
Ғурур - ор - номуслари йўқ.
Даюслардир, даюсликни
Номус деб дарс бермоқчилар.
Милён йиллик номусликни -
Ўтмишимни ўрмоқчилар…
Ўзининг ўқув юртида -
Ўзининг уқув юртида,
Ўзидан сабоқ оламан,
Пиширади ўгитида!
Юртим - очун, энган Бирдан,
Роса пишганман ғурурдан.
Тангри бўлсанг - менга ўргат,
Бошқа бўлсанг - мендан ўрган!!!