28 October 2022
14:45 - Жо Байден Россия Президенти Владимир Путиннинг ядро қуроли ҳақидаги сўзларига шубҳа билан қараётганмиш
Мана Жо Байденнинг агар Владимир Путин тактик ядро қуролини қўлламоқчи бўлмаса, нега у бу ҳақда ҳозир гапиряпти? Бу сўзлардан АҚШ Президентининг нима фойдаси бор!

АҚШ Президенти Жо Байден Россия Президенти Владимир Путиннинг Россия Украинада ядро қуролидан фойдаланиш ниятида эмаслиги ҳақидаги баёнотига шубҳа билан муносабат билдирди. 27 октябр, пайшанба куни Newsnation нашрига берган интервьюсида Байден риторик тарзда шундай савол билан мурожаат қилибди: “Агар у буни қилмоқчи бўлмаса, нега у бу ҳақда гапиряпти? Нега у тактик ядро қуролидан фойдаланиш имконияти ҳақида гапиряпти?”. У Владимир Путиннинг бу муаммога ёндашувини “жуда хавфли” деб ҳисоблашини таъкидлаб ўтгани алоҳида таъкидламоқда.

Бир неча соат аввал Владимир Путин “Валдай” халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида сўзга чиқиб, Украина гўёки “ифлос бомба портлатиш”ни режалаштираётганини айтиб, бунинг учун Россияни айбламоқчи эканини билдирибди.

“Улар уни “Точка-У” ёки бошқа жойга юклаб, қурилмани қаердадир портлатиб, Россия буни қилди - ядровий зарба берди, дейишади. Лекин биз буни қилишимиз шарт эмас. Бизга керак эмас - на сиёсий, на ҳарбий жиҳатдан”, дебди Жо Байден.

Айни пайтда, сўнгги бир неча ҳафта ичида Россия президенти ҳам, Россия расмийларининг бошқа вакиллари ҳам Москва ўз ядровий доктринасида назарда тутилган ҳолатларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини бир неча бор такрорлабдилар. Бу ҳужжатларда айтилишича, Россия ўзига ёки иттифоқдошларига ядро қуроли ёки бошқа оммавий қирғин қуролларидан фойдаланган ҳолда ҳужумга жавобан ёки оддий қуроллар билан тажовуз содир этилган тақдирда, агар “давлатнинг мавжудлиги хавф остида бўлса, ядровий қуролдан фойдаланиши мумкин”.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков 18 октябр куни журналистларнинг саволига жавоб берар экан, сентябр охиридаги “референдумлар”дан кейин Россия томонидан аннексия қилинган Украина ҳудудлари Россия ядро арсенали томонидан ҳимояланганлигини билвосита тасдиқлади. “Бу ҳудудларнинг барчаси Россиянинг ажралмас қисмидир ва шунга кўра, уларнинг барчаси ҳимояланган ва хавфсизлик Россиянинг қолган ҳудуди билан бир хил даражада таъминланган”, - дебди Дмитрий Песков.

26 октябр куни Россия Мудофаа Вазирлиги қуруқлик, денгиз ва ҳаво стратегик тийиб туриш кучлари машғулотларини эълон қилди, унинг давомида баллистик ва қанотли ракеталар учирилди. Вазирлик раҳбари Сергей Шойгу ўшанда ҳарбийлар “душманнинг ядровий зарбасига жавобан стратегик кучлар томонидан йирик ядровий зарба бериш вазифаларини ишлаб чиққанини” деб айтибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону