27 October 2022
15:33 - Юсуф Жума: ОЛЛОҲИМСАН, ОЛЛОҲИЙДА, ОЛЛОҲИМ, ОЛЛОҲИЙДИР, ОЛЛОҲИЙДИР, ОЛЛОҲИЙ…

“НОМУСНОМА”дан парчалар.
Биринчи битик.

Кимдир ўзининг донолиги билан ғурурланади.
Кимлардир ўзларининг диндорлиги билан ғурурланадилар.
Кимдир кучлилиги билан, кимдир чаққонлиги билан
фахрлансалар, кимлардир ўзларининг аллақандай давлатнинг
арбрблари эканликларидан гердаядилар…
Хуллас, ҳар кимса ўзи билан ғурурланади.

Мен-чи?!
Нодонлигим билан ғурурланайми?!
Сўқирлигим билан фахрланайми?!
Адашганлигим билан қўқирланайми?!…
Менда ғуруланадиган ҳеч нарса йўқ…
Ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан ўзимдан читинганчалик
читинмайман.

Алқисса, ҳар ким ўзи билан ғурурланса,
мен Ўзи билан - Тангри - Бирубор билан ғурурланаман!!!
Мен йўқ нарсаман.
Йўқ нарсани ким кўтара олади?!
Ҳеч ким!
Қани йўқни кўринтириб кўтарингчи?!
Эплолмайсиз!

Улуғ Тангричи?!
Бир оғиз сўз билан кўклардан юқорига кўтара олади.
Тўртлик - бир оғиз сўз:

Энг улуғ ҳикмат.

Ўғизхонга деди, Тангри - Бирубор:
Қулим, ол очунни!!! Эр деди - зинҳор
Қуллик эвазига олмасман олам!
Дўстим, ол очунни!!! Олади шунқор…

2022 йил.

Эрк ҳатто бутун дунёдай чексиз бойликдан ортиқ - азиз - баланд!
Ҳатто оламни олиш ҳам - ҳатто Тангрига қул бўлишга арзимайди…
Бу динсизликми?!
Йўқ, аксинча қуллик - динсизлик.
Дўстлик эса диндир.
Қул жонини асраш учун - эгасининг буйруғини
бажаради - жон қайғусида ва тирикчилик учун -
тирикчилик ҳам жон қайғуси…
Қул эгасини яхши кўрмайди.
Дўстчи - дўст учун жон тиксагина - дўстдир.

Тангрига дўстликдан ортиқ -
Тангрига яқинлик йўқ!!!
БируБорга ёрликдан бошқа -
БируБор билан бирлик йўқ!!!
Инсонга эркдан ортиқ -
Инсонга дўстлик йўқ!!!
Кишига эркдан ортиқ -
Кишига азизлик йўқ!!!
Эрк - номусдир.
Эркингга ҳужум - номусингга ҳужум.
Номусингга ҳужум - эркингга ҳужум…
Тангри - чексиз эркдир - ор - номусдир.

ОР- НОМУС - ЧИНАКАМ ЭРКДИР - ЧЕКСИЗ ЭРКДИР!!!
Чинакам эркка интилиш - Тангрига интилишдир -
чинакам эркка - номусга эришиш Тангрига эришишдир.

Номусдан четдаги эрк - эрк эмас, номуссизликдир.

Турмушда икки йўл бор:
Кураш!
Қуллик.
Курашдан қочиб, қулликни танлаш - динсизликдир -
номуссизликдир. (Бугунги ўзбеклардай.)
Ҳақ йўлида курашиб, имконсиз қулликка тушиб қолиш ҳам курашдир …

Қуллик қанчалик тубсиз пастлик бўлса,
Дўстлик шунчалик чексиз юксакликдир…
Инсоният тарихида Тангрининг дўстлари
саноқли ва Тангрида азиздирлар…
Ҳамон кўмак сўраганларга кўмакдошдирлар…

Тангрининг қулларини санашга сон етмайди,
улар тақдири бизга қоронғу…
Улуғ Тангрининг кучини кўряпсизми?!…
Бир оғиз сўзда ҳатто ўзининг барча китобларидан
ортиқроқ ҳақиқатни айтиши мумкин…
Бир оғиз сўзда йўқдай кимсани кўклардан
юксакка кўтариши мумкин…
Бир шеър билан бутун шеъриятни синдириб
юбориши мумкин…



Юзи - Тангри юзининг оқларидан,
Иси - Тангри исининг юқларидан.
Ичи - Тангри ичининг покларидан,
Сочи -Тангри сочининг тукларидан,
Илоҳийдир, Илоҳийдир, Илоҳий -
Оллоҳийдир, Оллоҳийдир, Оллоҳий.

Қоши Тангри қошининг қорасидан,
Кўзи Тангри кўзининг шуъласидан,
Сўзи Тангри сўзининг ширасидан,
Бош - оёғи Тангрининг соясидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Оллоҳийдир, оллоҳийдир, оллоҳий!!!

Дудоғи - Тангрининг ардоғларидан,
Димоғи - Тангрининг ардоқларидан,
Сақоғи - Тангрининг ардоғларида,
Қучоғи - Тангрининг ардоғларидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий -
Оллоҳийдир, оллоҳийдир, оллоҳий!!!

Бозлари - Тангрининг олқишларидан -
Тизлари - Тангрининг олқишларидан -
Созлари - Тангрининг олқишларидан -
Нозлари - Тангрининг олқишларидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий -
Оллоҳийдир, Оллоҳийдир, Оллоҳий.

Жамоли - Тангрининг нор мучасидан,
Камоли - Тангрининг ор мучасидан,
Аъмоли - Тангрининг ёр мучасидан,
Висоли - Тангрининг бор мучасидан,
Илоҳийдир, Илоҳийдир, Илоҳий -
Олоҳийдир, Оллоҳийдир, Оллоҳий!!!

Оғзи йўқдир - ахир кўринмас Тангри,
Бели йўқдир - бу иккинчи Тангрими,
Қўрқанимдан қўша кўрдим - Тангрини,
Ҳар ерига боқсам - дейман - Тангрику?!
Илоҳийдир, Илоҳийдир, Илоҳий -
Оллоҳийдир, Оллоҳийдир, Оллоҳий!!!

Пардага яширин жойлари қанча?! -
Кўрмай - Тангри кўрдим қанчадан - қанча?!
Тангридан қўрқувим чексиздир мунча?!! -
Тангрига ишончим чексиздир шунча!!! -
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий -
Оллоҳийдир, Оллоҳийдир, Оллоҳий!!!

Қароғида Қароғийман, Қароғий,
Дудоғида Дудоғийман, Дудоғий,
Қучоғида Қучоғийман, Қучоғий,
Оёғида Оёғийман, Оёғий,
Илоҳийдир, Илоҳийдир, Илоҳий -
Оллоҳийдир, Оллоҳийдир, Оллоҳий!!!

Паноҳимсан - Паноҳийда, Паноҳим,
Паноҳийдир, Паноҳийдир, Паноҳий.
Илоҳимсан - Илоҳийда, Илоҳим,
Илоҳийдир, Илоҳийдир, Илоҳий.
Оллоҳимсан - Оллоҳийда, Оллоҳим,
Оллоҳийдир, Оллоҳийдир, Оллоҳий.

Тушунтириш: бозлари - бўйлари.
Давоми бор…

2022 йил. 27 октябрь.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону