26 October 2022
19:11 - “Ҳамшираларга эътиборимиз қониқарли эмас”миш дебди Президентимиз ва бу касб эгаларининг аҳамиятига тўхталгани ҳақида!

Президент Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасалари фаолияти билан яқиндан танишув якунида видеоселектор йиғилиши ўтказибди ва шундай дейишгача борибди.

“Ҳамшираларга эътиборимиз қониқарли эмас. Оддий мисол, операция ўтказилади, ҳаммасига врач жавоб беради. Аммо операциядан сўнг беморга ким қарайди? Албатта ҳамшира. Аммо биз уни қаерда ўқитяпмиз, унга нималарни ўргатяпмиз? Афсуски бу саволга жавоб йўқ. Коллежлардаги ўқитиш тизимимиз қониқарли эмас.

Ҳамшираларнинг малакасини ошириш масаласига катта эътибор қаратишимиз керак. Бу бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ берилган. Малака ошириш вақти бир ойдан уч ойгача бўлиши ва уларга жаҳон тажрибасидаги барча ютуқлар ўргатилиши керак.

Катта шифокорлар ўз ютуғини малакали ҳамширалар билан боғлайди. Ҳамширани танқид қилишдан олдин уни етарлича ўқитишимиз керак, шароит ва имконият яратиб бериш лозим.

Қайси вилоят ҳокими бирорта ҳамширани уй билан таъминлади? Ҳеч бири? Улар учун ипотека имкониятларини ўйлаб кўриш вақти келди. Хозирча биз ҳамшираларга адолатли маош бера олганимизча йўқ. Тегишли мутасаддилар бу бўйича ўз таклифларини беришлари керак.

Ҳаммангиз чет элларда бўлгансиз. Шифокорлар ҳамшираларни “Менинг оёқ-қўлим” деб ардоқлашади”, – дебди президентимиз.

Ваҳоланки, Шавкат Мирзиё бу каби “сўзчалари” билан ёлғондакам сўз ўзинлари қилмоқда ва у шу каби сўзлари билан ҳаммани ёлғондакам ўйинларга киритимоқда! Ҳамма ҳурматли ўқувчиларимизни ёлғондакам “сўз ўйинларига” киритмоқчигина эмас!!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону