20 October 2022
21:20 - Келажак Тошкенти қандай бўлади? Энди “снос”лар унутилиб, маҳаллалар, уйлар сақлаб қолинадими?

Янги Тошкент учун нега айнан шимолий ҳудудлар танлаб олинган? Энди Тошкентда қурилишлар, “снос”лар бўлмайдими? Маҳаллалар тақдири нима бўлади? Умуман, келажак Тошкенти қандай бўлади? Ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида “Тошкентбошпланлити” ДУКда бўлиб, бу борада масъуллардан изоҳ олдик.

Янги Тошкент учун нега айнан Чирчиқ ва Қорасув дарёлари ўртасидаги ҳудуд танланди?

“У жойлар – президентимиз танлаган жой. Янги Тошкент пойтахтнинг шимолий қисмида жойлашган. Шимолий қисмдаги Қибрай ва Чирчиқ туманлари анча ривожланиб кетган. Ҳам манзарали, ҳам баҳаво. Ғарбий қисм эса чегарамизда (таҳр. Қозоғистон Республикаси чегараси назарда тутилмоқда). Жанубий-ғарбий қисми эса бошқа вилоятларга боғланадиган йўл”, - дея саволга изоҳ берди “Тошкентбошпланлити” ДУК, шаҳарсозлик ва илмий лойиҳалар бўйича бош директор ўринбосари Саидазим Шарипов.

Масъул айнан келажакда қуриладиган ушбу манзарали қисмдаги 20 минг гектар майдонда “Яшил коридор” ташкил қилиниши ва бу ҳудуд Янги Тошкентнинг маъмурий маркази бўлишига урғу берибди. Унинг келтиришича, бу маъмурий марказда маданий ва технологик марказлар, университетлар, эксполар барпо этилиб, дунё миқёсида ўтказиладиган ҳар хил тадбирлар учун шароитлар яратиларимиш. Ҳозирда қурилиши бошланган Олимпия Шаҳарчаси бунга мисол қилиб келтирилибди.

“Шаҳар ривожланишда давом этиб, шу тарзда кенгайиб боради. Биз бу ҳудудларни шаҳарнинг давоми эмас, Янги Тошкент деб атаяпмиз”, - дебди Саидазим Шарипов.

Масъулга кўра, ҳозирги пойтахт ва Янги Тошкентни бир бири билан боғлашда асосий 3та ўқ йўналишлари белгилаб олинган. Яъни булар тарихий ўқ, туристик ўқ ва технологик ўқлар бўлиб, улар ўз йўналишлари бўйича ихтисослашган йўналишлар бўлиб хизмат қилинармиш.

Энди Тошкент шаҳрида қурилишлар тўхтатиладими?

“Ўзи умуман ҳар қайси шаҳарни кўрадиган бўлсангиз, шаҳарлар янгиланиб боради. Энг тарихий деган шаҳрингиз ҳам янги технологиялар асосида замон талабига кўра ўзгариб бораверади. Чунки янги технологиялар чиқади. Янги имкониятлар очилади ва инсонлар эҳтиёжи ҳам замонга қараб ўзгаради. Шаҳарда қурилиш бўлмайди дегани бу – у шаҳарни қулфлаб, чиқиб кетсагина қурилиш бўлмайди. Бусиз иложи йўқ. Шаҳардаги асосий қурилишлар янги шаҳарга кўчади”, - дебди Саидазим Шарипов.

Унинг таъкидлашича, Янги Тошкентни қилишдан олдин Тошкент шаҳри ўрганиб чиқилганмиш.

“Муаммоларимиз – экология, дунёдаги иқлим ўзгаришлари, чанг, бўрон, тўфонларнинг кўпайиши – бу шаҳар ташқарисидан кириб келяпти. Шаҳардан ташқарига чиқиб кетмаяпти. Яъни бу шаҳарнинг ўзининг кўпайиб кетган муаммоси эмас. Фақатгина бир фактор қўшиляпти, яъни қурилишларнинг кўпайиши, дарахтларнинг кесилиши натижасида чанг бўронлар шаҳар ичида кучлироқ ҳис қилиняпти”, - дебди масъул.
Эски маҳаллаларнинг тақдири нима бўлади?

Бу саволга Саидазим Шариповдан шундай жавоб келибди:

- Тарихий маҳаллалар ҳақида жуда кўп саволлар бўлди. Пойтахтнинг Эски шаҳар ҳудудини бориб ўрганганимизда 50 фоиз аҳоли “Менга квартира берсин, чиқиб кетаман. Менда пропискада шунча одам туради”, дейишади. Пропискасини кўрсангиз, рўйхат бўйича 10-15 та одам туради ва улар уйларининг “снос”га тушишини кутяпти. Уйларини бузишса-да, ҳар бирига уй беришса. Қолган ярим аҳоли эса ота-боболари шу ҳудудда туғилиб ўсгани учун уйлари бузилишини истамайди. Шунинг учун Эски шаҳар ҳудудидаги баҳсларни шундай белгиладик: майли, хоҳлаган одам инвесторга уйини сотсин. Фақат инвесторга талаб қўйилади, яъни у Эски шаҳар муҳитини бузмаслиги лозим. Мана шу шарт асосида инвестор хоҳлаган турдаги биносини қурсин, - дея жавоб берибди.

Бошқа маҳаллалар “снос”га тушмайдими?

Ушбу саволга масъул ҳозирда “снос”га тушган маҳалла тушунчаси йўқлигини, буни бозор иқтисодиёти белгилаб беришини, агар уй эгаси истамаса, ўз уйини инвесторга сотмаслиги мумкинлигини маълум қилинибди. Шунингдек, у “снос” можаролари кўпаймаслиги учун қуйидаги ечимлар таклиф этилганини маълум қилибди:

“Биз тақдимотда йўлларни кенгайтиришни кўрсатмадик. Чунки йўлларни кенгайтириш бу – “снос” дегани. Бунинг ўрнига автомобиллардан фойдаланишни камайтириб, жамоат транспортидан фойдаланиш қулайликларини яратиб берсак, одамлар шу ҳозирги кўчадан ҳам фойдаланаверади. Муаммо камаяди. Биз айтяпмизки, жамоат транспортини ривожлантирайлик, “снос”лар камайсин. Шунга кетадиган пул инфратузилмани ривожлантиришга ишлатилсин. Йўлни кенгайтиришга эҳтиёж йўқ. Биз шундай лойиҳа қиляпмизки, давлат ҳам, фуқаролар ҳам ютсин”, - дебди у.

Хуллас, эски Тошкентнинг янгисидан фарқи йўқ. Аммо эскиси билан энгисининг фарқи йўқ хисоб, десак бўлади. Шундай экан, кўриш керак, кимнинг иши энг зўр бўлади!!!

Ўқувчиларимиздан шу ишлардан қайси бири билан қилинади бу янги ишлар!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону