21 October 2022
10:40 - Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳибсда. Улар 19,7 млрд сўм бюджет маблағини ўзлаштиришда гумонланмоқда
Термиз шаҳри Исроил Худойбердиев, унинг икки нафар ўринбосари ва яна 4 нафар мансабдор ҳибсга олинганлиги айтилмоқда. Давлат манфаатларига етказилган зарар 19,7 млрд сўм баҳоланмоқдамиш.

Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев, ҳокимнинг собиқ биринчи ўринбосари Ғайрат Эламанов, ҳокимнинг қурилиш бўйича собиқ ўринбосари Шуҳрат Раҳмонқулов, шаҳар архитектори, “Яшил Дунё” савдо мажмуаси лойиҳачиси, раҳбари ва қурувчиси ҳибсга олинган.

Gazeta.uz'нинг аниқлашича, бу мансабдорлар “Яшил Дунё” савдо мажмуаси қурилиши давомида миллиардларни ўзлаштирганликда гумонланяпти. Улар Термиз шаҳрида жойлашган 9-сонли тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

ЎзА'нинг ёзишича, мазкур шахслар Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”» банди, 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларда гумонланмоқда.

Gazeta.uz қайси мансабдор қандай моддалар билан айбланаётганига бирма-бир тўхталганлиги ҳам айтилган.

Чунончи, собиқ ҳоким Исроил Худойбердиев Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги); Термиз шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғайрат Эламанов ЖК 167-моддасининг “а” банди билан (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланмоқда. Бундан ташқари, Gazeta.uz 2017–2018-йилларда ҳокимнинг қурилиш бўйича ўринбосари сифатида ишлаган Шуҳрат Раҳмонқулов ҳам қамоққа олинган ва жиноят ишига жалб қилинганини ҳам маълум қилинган.

Миллий ахборот агентлигига кўра жиноят иши Бош прокуратура томонидан қўзғатилган. Gazeta.uz эса тергов ҳаракатлари Бош Прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан олиб борилаётгани ҳақида ёзилган.

Исроил Шамсуддинов, шунингдек, Бош Прокуратурага ҳавола бериб хабар тарқатган ЎзА бу маълумотни кимдан олганидан бехабар эканини айтиб, буни агентликнинг ўзидан сўрашни тавсия қилди.

Бироқ Gazeta.uz мухбири Аброр Қурбонмуратов бунинг аксини айтмоқда. Аброр Қурбонмуротовга кўра, тергов сири бўлгани сабабли гумондорлар қайси моддалар асосида ҳибсга олинганини очиқлай олмаслигини айтибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону