31 July 2009
21:43 -
Марказий Сайлов Комиссияси Молдовадаги парламент сайловнинг ниҳоий натижаларини эълон қилди, янгилик йўқ
Натижаларда ҳеч қандай сенсация йўқ. Кеча норасмий эълон қилинган рақамлар тасдиқланган, холос.
Ниҳоий натижаларга кўра, коммунистлар 101 ўринли парламентда 48 мандатга эга бўладилар. Шу пайтгача мухолифатда бўлган демократик руҳдаги 4 ташкилот (Либерал-Демократик партия, Либерал партия, Демократик партия ва Бизнинг Молдова альянси) 53 мандат олади.
Демократларнинг парламент спикери ва бош вазирни сайлашга етарли кучлари бор. Аммо, президент сайлаш учун 60 овоз керак.
Мухолифатдаги демократ гуруҳлар бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсалар, коммунистлар билан келишиб, чунки,, бошқа йўл йўқ, мамлакат фойдасига ишлар қилишса бўлади. Аммо, коммунистлар бир партия, демократлар эса 4 гуруҳдан иборат эканлиги - коммунистларнинг фойдасига ишлаши шубҳасиз. Чунки, тарих тажрибасидан маълумки, энг керакли пайтда мамлакат ва миллат манфаатлари эмас, лидерларнинг амбициялари ҳал қилувчи роль ўйнай бошлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения