01 August 2009
01:12 -
Иссиқкўлда КХШТнинг норасмий саммити бошланди

Бу ташкилотга кирувчи ҳамма мамлакатларнинг раҳбарлари шу ерда: Серж Саргсян (Арманистон), Александр Лукашенко (Беларусия), Нурсултон Назарбаев (Қозоғистон), Қурманбек Бақиев (Қирғизстон), Эмомали Раҳмон (Тожикистон) ва Ислом Каримов (Ўзбекистан).
Улар йиғилиш бошланишидан олдин Чингиза Айтматов номидаги Руҳ-ордо комплексини айланиб, тамошо қилишибди. Бугунги асосий тадбир Қирғизистон президенти номидан бериладиган тантанали кечки овқат бўлар экан.
Саммитда КХШТга кирувчи мамлакатларнинг информацион сиёсатини шакллантириш, Иссиқкўлда бу мамлакатларга хизмат кўрсатадиган спорт-соғломлаштириш базаси яратиш каби масалалар муҳокама қилинади, дейилади Қирғизистоннинг расмий Кабар агентлиги тарқатган хабарда.
Саммит эртага битади. Кўринишидан, Иссиқкўлда икки тарафлама учрашувлар президентлар учун асосий иш бўлади.