18 August 2022
20:29 - Юсуф Жума: УЛУҒ ТАНГРИ ЮРАКДА БЎЛАДИМИ?!…
(Инсониятнинг эскидан келаётган бир янглиши тўғрисида)

УЛУҒ ТАНГРИНИНГ ЭНГ УЛУҒ ДЎСТИ АБДУЛҚОДИРГИЛОНИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА БАҒИШЛАНАДИ…

1.

Ўйлаш етарли эмас, тўғри ўйлаш етарли.
Сўйлаш етарли эмас, тўғри сўйлаш етарли.
Кўриш етарли эмас, тўғри кўриш етарли.
Эшитиш етарли эмас, тўғри эшитиш етарли.
Кураш етарли эмас, тўғри кураш етарли.
Яшаш етарли эмас, тўғри яшаш етарли.

Номус билан ўйла, тўғри ўйлайсан.
Номус билан сўйла, тўғри сўйлайсан.
Номус билан кўр, тўғри кўрасан.
Номус билан эшит, тўғри англайсан.
Номус билан кураш, тўғри курашасан.
Номус билан яша, тўғри яшайсан.

Номус сўзининг эски айтилиши ЭСдир.
Эс - Ўз - Ўзи демакдир.
Эсда бўлиш - Тангрида бўлиш - етуклик.
Тангрида туриб ўйлаш,
Тангрида туриб сўйлаш,
Тангрида туриб кўриш,
Тангрида туриб эшитиш,
Тангрида туриб кураш,
Тангрида туриб яшаш…
Нақадар тенгсиз юксаклик…
Ўзи кўмак бериб, биз нодонларни ҳам
пасткашликлардан қутқарсин -
азиз этсин - Омин!

2.

Инсон эплаши мумкин ва шарт бўлган -
Улуғ Тангри белгилаган эс чегараси - НОМУСДИР.
Номуссиз Тангрида эмас!

Номус нима - ном - Ўз.
Ном - шариат - дин.
Ном - ўзаги ом - Тангри демакдир.
Эм - ом - ум -Тангри демакдир.

Махтумқули ҳазратлари.
Тушдим ум билмас нодона - деганлар.
Тангрини билмасга йўлиқдим - демоқдалар.

Ум дарёси бўйида ўрислар қурдирган шаҳар Омский аталган.
Тангри дарёси - турклар дарёси
Ор дарёси бўйида Оренбург қурилган.
Сибир - су бир - су сувдир, бир - Бирдир - Тангридир,
Тангрининг суви - бир сувлик ери - бир сувлик деганидир… бурун
битганман - очун ерларининг
туб номларини ўрганинг - бари туркча …алп сўзи
фақат ўғиз - турк тилида бор - Алп тоғлари…
Инглизчада денгиз си - яъни су…
Қора денгиз дегандаги қора - катта демакдир.
Ўрис, бошқалар қорани ранг деб тушунишган.
Хато.
Улуғ Ўғизхон давлатининг оти - Қорачуқ!
Улуғ тилимизда бачадон - ўғилчуқ - нақадар
оқилона сўз - ўғил тўғадиган ер -муча.
Ўғилчуқ, олачуқ(чайла), Қорачуқ…
Қорачуқ - қора - катта - бутун,чуқ - ер, жой,юрт..
Қорачуқнинг - кўзнинг қораси тушунчаси ҳам бор.
Бутун Ер - юртимиз - кўзимизнинг қорачуғидай- деганидир - Қорачуқ.
Улуғ бобомиз Ўғизхон бутун дунёнинг ҳукмдори эди!
Иккинчи давлат бўлмаган…
Кечагача Касбий ва Қора денгизга бирон эл эга
бўлиб яқинлаша олмаган - Олтин Ўрдани эсланг-
энг охиргиси - кечагина эди…энди ҳатто Қора
денгизнинг номини тушунмаганлар эгалик даъвосида…
Россия аталаётган ерларнинг тўқсон фоизидан
ортиғи - турк ерлари ва турк ерлари бўлажак…

Хуллас, ном - ҳам шариат, ҳам Тангри.
Ўз - Ўзи - Тангри - Бирубор.
Номус - ҳам икки карра Тангри демакдир, ҳам шариат демакдир.

Номуснинг бошланиши - дин - Тангри тузуклари - сўнгги - сўнгсиз Тангридир.
Номус - кишининг Тангридаги ўрни - Тангрининг кишидаги ўрни.
Номус - оқ - қорани таниш, оқ томонда жон тикиб туриш
Номус - Тангрида бўлиш - ҳар жиҳатдан - тозалик -
ҳар жиҳатдан етуклик.

3.

Қонда, танада иммунитет бўлмаса - инсон ўлади.
Бошда номус бўлмаса - тириклай ўлади - адашган тентакдир.
Номус - иммунитет.
Номус - соқчи.
Қусурлардан - ёвузликлардан, адашишдан, тентакликдан қўриқлайди…
Иммунитет сўзининг ўзаги - им ин - эм - ин -тоза туркча.
Им - парол маъносини ҳам билдиради - белги демакдир.
Иммунитет Тангридан белги - нишон демакдир -
агар қонда - жон - Тангридан куч бўлмаса - ўлим демакдир --деганидир.
Дунёдаги барча тилларнинг туби - ўзаги
ўғизча - туркчадир. Шу боисдан ҳам барча тиллар
санкрит тилидан тарқаган дейдилар.
Санкритлар биз деб пирсиёнлар ҳам ўзгалар ҳам даъво этишган.
Олимлар - бутун олам бирлашиб, текширдиларки
санкритлар Орол бўйидан келган турклардир - ген шундай - рад этиш имконсиз.

Бутун Очун ерларининг эски номларига
диққат этинг - барчаси туркча - кунчиқардан
кунботаргача, қуйидан юқоригача….
Энг анг қолдирадигани - энг ҳайратлиси энг
кўп сўзлар, энг кўп отлар ўзаги УЛУҒ ТАНГРИДИР…

Қайси бир диёрда отмайин одим -
Мен ота юртимда юрибман! -дейман.
Тангридан келаман, кўкдан келса ким,
Мен ота юртимда юрибман! - дейман.

Номус билан қуриб очунни қайта,
Ўғизхон олганди, олар, албатта,
Пуштидан Юсуф бор - бўлса ҳам битта,
Мен ота юртимда юрибман! - дейман.

Мени менсимаслик жиноятга тенг!!!
Қиличга қўл чўзиб, чизғаяпман енг,
Очунни ор билан этажакман кенг,
Мен ота юртимда юрибман! - дейман!…

Алқисса, иммунитет етарли бўлмаса - тана
носоғлом - касаликдир ва ўлимга олиб боради.
Номус - бош иммуннитети етарли
бўлмаса - ақл носоғломдир - ақл ожиздир.
Ақли кучсиз на тўғри ўйлайди, на тўғри кўради, на тўғри эшитади…

Энг қийин формулани эшитишим, ёзувини
кўришим, у ҳақда ўйлашим мумкин.
Вале етарли билимим бўлмаса,қанча ўйламайин -
нотўғри ўйлаган бўламан, ечимини тополмайман.
Турмуш -ҳаёт - очун - дунё шу қадар қийиндан
қийин формулаки, бу формулани тўғри ечганлар
инсоният яратилган буён бармоқ билан санарлик даражада оз.
Номус билан ечилади.
Номус мулкида - ҳикмат мулкида султонлар саноқли ўтган…
Тарихда ўнта Ўғизхон борми?!
Ўнта Беруний борми?!
Ўнта Ибн Сино борми?!
Ўнта Жалолиддин Мирзо борми?!
Ўнта Темурхон борми?!
Ўнта Бобур Султон борми?!….
Ҳатто иккинчилари йўқ…
Бўлса айтинг?!…

4.

Инсоният азалдан Тангри юракда бўлади
деб келади, юракни тозалаш тўғрисида сўйлайди -
пайғамбарлар ҳам, авлиёлар ҳам, олимлар
ҳам - эсизки барчаси янглишдир - хатодир.
Тангри тоза - номусли бошда бўлади.

Далил дейсизми - тентакнинг юраги соғу, вале боши носоғ- шу боис
ундан дин талаб этилмайди - чунки у динда бўлолмайди.
Барча динларда жинниларга бирон шарт йўқ -
шу ҳақиқатнинг ўзи айтиб турибдики, дин бошда
бўлади - бироқ ҳозиргача биров эшитмади.

Юрак тўғри ишламаса - касаллик.
Бош тўғри ишламаса - ҳам касаллик, ҳам адашиш.

Насос кўтарган сув нотоза бўлса, насос гуноҳкор эмас, насосни
алмаштирган билан сув тоза бўлмайди,
айб булоқда, оғирлик насосга тушади - шўр сув бўлса - насосни емиради…
Шундоқ кўйимсалик - ҳасад бўлса юракни ишдан чиқаради.
Бошда тозалик бўлса, юрак емрилмайди, узоқ ишлайди.

Бош - бошқарувчи.
Юрак бошни етакламайди, бош юракни етаклайди.

Юрак эшакда ҳам бор.Вале боши тўғри ишламайди.
Юрак қутурган кўппакда ҳам бор.
Вале бош носоғлом.
Ким буни рад эта олади?!
Инсон оёғи билан ўйламаганидек, юраги билан ҳам ўйламайди.
Қўли ўйлай олмаганидек, кўнгли ҳам ўйлай олмайди.
Ўйлай олмайдиган мучада қандоқ ўйласин-
Тангрини?!
Киши мучаларидан фақат бош ўйлай олади…
Ишаъё пайғамбар:

Бу халқ ўз кўзларини кўр қилди,
Ўз дилларини тош қилди.
Кўзлари ила кўрмайдилар,
Диллари ила фаҳмламайдилар - деганлар.
Дил ила фаҳмлаб бўлмайди.
Бош ила фаҳмланади - англанади.

Ҳазрати Исо:
Сўзим қалбинггизга ўрнашмайди - деганлар.
Сўз қалбга эмас, бошга ўрнашади….


Бошни тозалаш шарт - бошни фақат НОМУС тозалайди - номус тозаликдир.
Бош тозами - дил ҳам тоза, қўл ҳам тоза, кўз ҳам тоза, юз ҳам тоза… ҳар бир ҳужайра тоза…

Барча яхшиликнинг ҳам боши - бошдан бошланади.
Барча ёмонликнинг ҳам боши - бошдан бошланади.

Бу ҳақиқатларни барчадан доно бўлганим
учун ёзмаяпман, барчадан доно менга бергани учун ёзаяпман -
Тангри берди - мен битдим…
Мендан чиқмади, Чиндан чиқди - Ўзига олқиш бўлсин!!!
Баҳовуддин Нақшбандий ҳазратларининг - руҳларига
Бируборнинг чексиз олқиши бўлсин - машҳур ҳикматлари -
Тангри юракда бўлсин,қўл ишда бўлсин - деганларини -
Тангри бошда бўлсин, қўл ишда бўлсин! -деб
айтилса - арвоҳлари шод бўлади, деб ўйлайман.
Тенгсиз Тангри ва Тангридагилар биз серянглишларни кечирсинлар - омин!

5.

Энг эски - энг катта боболаримиздан қолган битикларда битилганича -
бу кўҳна очун ҳар ўн юз йилликда бир эврилиб, бир янгиланиб туради - демакки милён йилда.

Миллион - миллион йиллар давомида улуғ боболаримиз дунёни номус
билан бошқариб келдилар - Жайҳун - Сайҳун - жойи хун, сойи хун
ўртасида туриб, Тангри билан пайғамбарларсиз -
тўғридан - тўғри сўйлашиб, яқин - яқингача -
улуғ Билга хоқон тарихини ўрганинг – очунда номус тузумини сақлаб келдилар.

Улуғларимиз Тангри йўлига - номусга -
ҳам жонларини, ҳам борларини тикдилар.
Улар учун ҳар қачон бош тилак - номус бўлган -
чунки бошларида номус бўлган - бошлари тоза бўлган.
Ҳеч қачон манфаат ҳатто жонни асраш бош тилак бўлмаган.
Афсуски, улуғларига муносиб бўлмаган авлодлар очунни бой бердилар…

Кейинги юз йилликларда дунёни манфаатни бош тилак билганлар бошқара бошладилар.
Булар ҳатто номусларини манфаат йўлига тикдилар.
Кечагина тухумдан чиққан илонлар, аждарга айланиб,
шарафсизларча яшашни шараф билдилар.
Россия давлат бўлгандан буён ёлғон,қирон,талон
билан юздан ортиқ элу элатни геносид этмоқда.
Номус бўлмаса - шундай бўлади.
Юқорида айтганимдай - номус - соқчи.
Соқчи фақат қоравул эмас - энг улуғ курашчи ҳамдир.
Ёлғонни сездими - чин бўлиб қарши чиқади.
Қиронни кўрдими - омонлик бўлиб,жон тикади.
Талонни кўрдими - адолат булиб, йўлини тўсади.

Эндигина ўн ёшдан ошган Мирзо Бобур ҳазратлари Самарқандни қуршовга
оладилар, жангчилари бир бозорда талончилик этганларини билиб, буюрадилар:

“Фармон бўлдиким,жами элнинг жиҳотини
ҳеч ким сахламай тамом ёндира бергайлар!
Тонгласи бир паҳра бўлмабдур эдиким,
ип учи, игна синиғуча нима черик илигида
қолмади - барчасини эгаларига ёндира бердилар.”

“Бобурнома”, 39 - бет.

Улуғ Бобур султон адолат ўлчови -элнинг ипининг
учини ҳам, игнасининг синиғини ҳам олмаслик
бўлган.Бу ўлчов “Бобурнома”да кўп уқтирилган.
Буни номус дейдилар.
Очунга боқинг - қанчадан қанча мамлакатларнинг
бойлиги омборларга сиғмайди, қуроллари қудратли,
эллари бой, вале биронтасида Бобур султони борми?!
Бўлмаган, бўлмайди ҳам…

Бугун номуссиз ўриснинг номуссиз аскарлари
Украинадан ҳатто ҳожатхона тувакларини
ўғирлаяпти.
Ўриснинг номуссиз,террорчи давлати ярим
Укринани вайрон этгани етмаганидек, гўдакларгача
ўлдираётгани етмаганидек, пўлатидан донигача ўғирлаяпти.
Видио -ёзувларга олинганига қарамай, дунё гувоҳлигига қарамай барини
ёлғон демоқда. Чексиз номуссизлик, тентакликдан ҳам
ақлдан озганликдан ҳам тубанлик…

Шарафсиз ўрис давлати Марказий Осиёнинг олтинидан оҳагигача
ўғирлаб,М.О. элларига ҳатто ўз газидан бермай - музда оч қолдирмоқда.
М.О.нинг номуссиз”президент”лари – Кремль кўппаклари юртларида
борларини ўрисга ташимоқдаар.
Юз йиллар давомида…

6.

Тўғри ўйламаслик, тўғри кўрмаслик, тўғри
қарорга келмаслик, вақтинчалик манфаатни
номусдан баланд қўйиш ҳатто Европа Иттифоқини ҳам адаштирди.

Манфаатнинг кўзи кўр бўлади.
Номуснинг кўзи очиқ бўлади.

Украинага қарши уруш ойдинлаштирдики, Е.И. тўраларини калтабинлик қамраган.
Дипломатиялари ҳам, иқтисодлари ҳам, сиёсатлари ҳам энг юмшоқ қилиб айтганда
ҳам нотўғри бўлиб чиқди.
Мен четдаги дўстларга кўп айтганман,Европанинг
бугун ўрисга бераётган трилионлари эртага
Европага бомбалар бўлиб ёғилмайдими?!
Тағин улар олаётган бойликлар - бизнинг
бойлик - М.О.дан ўғирланган бойликлар…
Қароқчи ва ўғри молини арзон сотади, чунки ишлаб топмаган.
Била туриб:
Қароқчининг талончилик билан топган молини сотиб олиш - қароқчига шериклик.
Ўғрининг ўғирланган молини сотиб олиш -ўғрига шериклик…
Ўрис давлати тузилганидан буён - қароқчи давлат,
ўғри давлат - бугунги тил билан айтганда - террорчи давлат…
Яшашга ҳақли эмас…
Агар Наполеон Кремлни йўқ қилсайди - юз йиллар давомида юздан ортиқ элу
- элат геносиддан қутилган бўларди.
Агар Гитлер бу террорчи давлатни йўқ қилса, юздан ортиқ эл озод бўларди…
Уларнинг даҳшатли жиноятлари - лаънати
ўрис давлатининг жиноятларининг юқича ҳам эмас…
Тарих бор ҳақиқат билан тарих – ҳозиргилари чўпчаклардир…
Юздан ортиқ элни юз йиллаб қирғин этган,
юз миллионлаб кишиларни, гўдакларни ўлдирган
ўрислар Макронларнинг номуссиз назарларида буюк халқ, буюк давлат…

СССРнинг жамики ядро қуролларининг Россияда
қолдирилиши ҳам халқаро жиноятдир -
Макронча қарашнинг натижасидир.
Шу жиноят содир этилмаса - бугун Украинада уруш бўлмаган бўларди…
Бу айниқса М.О. эллари учун фожеадир -
чунки ядросиз М.О. лаънати ўрисга ва қарғишли Хитойга М.О.ни ўлжа қилиб берди…

Мен ҳеч ким эмасман.
Наҳотки мен тушунган ҳақиқатларни Европа
сиёсатчилари тушунмасалар?!
Ахир улар умр бўйи ўқиганлари - сиёсат,
ишлари - сиёсат, турмушлари - сиёсат…

Наҳотки,бугунги французларга Наполиёндан кўра номуссиз путинлар дўст бўлса?!
Ё немисларга ҳам…
Германиянинг етакчиси Украинадаги урушга
Путин айбдор, ўрислар эмас демоқда.
Ўрисларга Европа дарвозалари ланг очиқ бўлиши керак - демоқда.
Номус билан ўйласа, бошқача ўйларди, бошқача сўйларди:
Жаноби олийлари!
Енгилган, лекин Ғарб қўллови билан енггувчига
айланган лаънати ўрислар ғалабадан кейин
немис аёлларини зўрлаганларини наҳотки унутган бўлсангиз?!
Наҳотки барча шўрликларни битта Сталин зўрлаган бўлса?!
Наҳотки Украинадаги барча зўрлашларни Путин этган бўлса?!
Ахир қотилбоши бункердаку?!

Ўн ёшдан ошар - ошмас Бобурсултон ҳазратлари
Самарқандда Шайбонийнинг юз мингдан ортиқ қўшини қуршовида:
“Дарвоза тепасинда новак (ўқ) отар эдим”- дейдилар.
Ўн ёшда!
Дарвоза устида!
Буни номус дейдилар.

Шу ўлчовдан ўлчанг:
Очундаги бир оёғи тахтда,бир оёғи гўрда бўлган 200дан ортиқ ҳукмдордан
нечатаси номусли?!…
Уруш нари турсин, хотини билан ётишга ҳам
милён қўриқчисиз боролмаган битта Путинми?!…

Номусдан ортиқ донг йўқ!
Номусдан ортиқ куч йўқ!
Номусдан ортиқ бойлик йўқ!
Номусдан ортиқ юксаклик йўқ!
Номусдан бошқа мангулик йўқ!!!

Етмиш ёшли Путин бункерда.
Невараси қаториларни ўлимга юборяпти.
Тўғруқхонага бомба ёғдиртиряпти.
Нақадар шармандалик?!
Нақадар номуссизлик?!
Иркит жонини сақлаш ва манманлиги учун…
Шунга эргашганларнинг ёнини олаяпсиз.
Сизга қолса, манфаат бўлсин!
Икки кўзинггиз - икки қувурда - газ оқсин,
номусдан газ чиқадими?!…

Эстонлар тўғри йўл тутишяпти -
Европага ўрислар оқимини тўхтатиш шарт.
Нафақат Европага бутун дунёга тўхтатиш шарт.
Ўрис борган ерга террор боради.
Ўрис давлатининг террори боради.
Лекин немислар етакчиси бунга қарши.
Шундоқ ҳам Европани ҳам, АҚШни ҳам КГБ чилар босиб кетган.
Урушга қаршилар орасида ҳам кўпчилиги КГБ айғоқчиларининг оқими…
Шу оқимнинг эскилари АҚШдан ядро қуролининг ясалишини ўғирладилар.
Улуғ Черчил бурундан огоҳлантирган эди - унутиб юбордилар…
Шу оқим Ғарбнинг, АҚШнинг энг фидойи фарзандларини оғулаб
ўлдирдирдилар, ўлдирмоқдалар…

Ё калтабин Орбинлар ота - боболарининг душманларига манфаат деб юкиниш
орсизлик эканини англамайдиларми?!
Оталарининг душманлари фарзандларига дўст бўладими - айниқса ўрислар…
Катта ўринлардаги ақли кичиклар - катта фожеаларга йўл очадилар.
Эсизки, катта ақл эгалари ҳар доим ҳам тўғилавермайдилар…

7.

Европа душмани ўрисга энергия бўйича қарам бўлиб қолди –
мустақиллигини йўқотди - ақли калта, ўрни катта тўралари боис.
Калта ўйлаш - катта фожеа.
Теран ўйлаш - катта ғалаба.
Эснинг теранлиги - номусдир.
Россиядан Европага чўзилган қувурлар - ўрисларнинг Европа элларининг
эркига қарши чўзилган қўллари - иркит, қон,
эгри - талончи қўллари - йиртқич панжалари - қуроллари…

Глобаллашувнинг ашаддий тарафдорлари кўп,
ҳатто тунги тўшакни ҳам бутун дунёда ягона
этишни истайдиганлари ҳам йўқ эмас…
Тағин ирқлару эллар ягона қўрада ягона халқ
бўлади ва еб - ичиш ҳисобига манфаатларимизга ишлаб ўтадилар - деган ғояда.
Бир пайт СССРчилар совет халқи яралганидан бонг урардилар.
Қани ўша “СОВЕТ ХАЛҚИ”?!
Бугун бари бири - бирини еб ётибди.
Ё ёлғонми?!…
Ўрмонда ҳар тур жонзотнинг ўрни бўлак - ини бўлак - уяси бўлак…
Сиз Тангридан билимдонмисиз, кучлимисиз?!
Булар ҳайвон эмас, инсон дейсизми?!
Ҳали бирон ҳайвон бомба ясаб, тўғруқхонани портлатганми?!
Инсон ҳайвондан тубан эмасми – агарки унда номус бўлмаса?!
Орлилар бирлашади - эсизки улар оз…

Глобаллашув - глобал фожеа.
Глобаллашув - глобал тентаклик.

Занжирдан бир ҳалқа узилдими - ё очарчилик, ё бошқа бирон фожеа бошланади.
Энг бой давлатлар ҳам мустақил эмаслиги аён бўлиб қолади.
Бир - икки давлатгина мустақилдир…
М.О. бирлашса - кўҳна Туркистон тикланса -
кўҳна Турон тикланса - бирон жиҳатдан ҳеч кимга зор бўлмайди…
Эсизки - номусли етакчилар етишмайдилар…
Улар бор, аҳмоқ ва қўрқоқ - номуссиз авлодлар уларга эргашмашмайдилар…
Европаликларку, эртасини ўйлашни эплай олмаган экан, М.О.да боболари тарихидан узиб қўйилган, иш ҳайвонларига айлантирилган эллар қандоқ эпласин?!

Фақат М.О. элларими?!
Қарийиб бутун инсоният иш ҳайвонларига айлантирилган. Қочоқлар оқими тинмайди -
бир бурда нон деб қарийиб одамзотнинг бари ўз она юртини ташлаб,
АҚШга, Европага келишга интилади, аслида ҳайвонлар ҳам тўғилган ерини
ташлаб кетишни истамайдилар.
Инсоният аталган тентак Ўз ерларини бир ҳовуч ёвузга топшириб, емиш излайди.
Номус бўлсайди, эс бўлсайди, ҳаққини оларди - ёвузликка итоат этмасди,
адолатли давлат қурарди.
Бутун инсониятда ягона бошоғриғи - муаммоси- етишмовчилиги бор - бу номус!

8.

М.О. бу сўзларни ёзиш ҳам оғир - бу сўзлар ҳам шонли тарихимизга ҳужум - унуттириш!
Турон - Туркистонни унуттириш…
Интернетдан бир кун узилса,дод - вой солишади,
эл шонли тарихидан юз йиллар узиб қўйилса, ҳеч ким ғинг демайди.
Очун бу шонли тарихдан ҳамон қўрқиб яшайди –
номус етакчилик этишни истамайди – жонлари манфаат…
Тўғрисини айтсанг - тушунганлар дўст бўладилар,
тушунмаганлар душман бўладилар, барча душманим бўлди…

Давлат - манфаат.
Халқ - манфаат.
Демократия - халқ яъни манфаат бошқаруви….

Номус - икки жонни ҳам - танадаги жонни ҳам,
қўлдаги бойликни - қўлдаги жонни ҳам
эрку адолат, элу юрт, Тангри йўлига тикиш.
Жон дегани луғатларда нотўғри тушунтирилган.
Жон - бойлик демакдир - тоза ўғизча -туркчадир.
Жонқанд - очунда қурилган биринчи шаҳар-
очуннинг биринчи Бошкентидир.
Жон - бойлик.
Қанд - шаҳар демакдир.
Кейинроқ Бойкент аталган -жаҳоннинг
энг бой Бошкенти бўлган миллион йиллар
давомида…ор эли яшаган -очунни бошқарганлар -
икки жонларини ҳам орга тикканлар…

Фойдани ўйламаслик керакми, фойда -
тирикчиликку?! -дегувчиларга дейманки,
нафни -судни ўйлаш шарт, вале бир шарт
биланким - номусни бой бериш ҳисобига эмас.
Интилишларнинг асоси - пойдевори фақат
манфаат бўлса, қурилган бино қулайди.
Чунки Улуғ Тангрига қаршиликдир.
Тангрининг кучига бас келадиган куч йўқдир,
Тангри ўзидан зўрни яратмаган.

9.

Е.И. да турли имконлар бор:
АҚШ гази,
М.О. гази,
Боку гази…
М.О.ни сотқин президентлардан тозалаш шарт.
М.О. эллари хоин президентларнинг барчасини бирдай ёмон кўради.
Биргина Туркманистоннинг ўзи бутун Европани газга бўктиради.
Европага ҳам, Хитойга ҳам, дунёга ҳам ҳозир
М.О. газини талончи ўрис текинга олиб сотаяпти.
Бир умр бу ҳақда ҳам ёзиб, ҳам айтиб келдим.
Ўрис жим, нечун жимлиги аён.
Очун нега жим?!…

Ҳар давлатдаги аҳвол:
Инсон ҳақлари,
Сўз эркинлиги,
Сайлов, мухолифат,
Қамоқхоналардаги тутумлар… билан белгиланади.

Шулар етарлими - бутунлай етарли эмас.

Ер ости, ер усти бойликлари қанчаю, элнинг улуши қанча?
Элга тарихи - чинакам тарихи ўқитилаяптими -
ўрганиш поғонаси етарлими?
Элнинг номусли қисми қанчаю, орсиз қисми қанча?
Эл номус деганда етарли тушунчага эгами:
айрим улуслар номус деганда фақат жинсий аъзони тушунадилар.
Ватан - номус.
Ҳақиқат - номус.
Эрк - номус.
Тозалик -номус.
Эзгулик - номус.
Кураш - номус.
Сўзда туриш - номус.
Тўғри сўзлик - номус.
Бардош - ҳақ йўлида жон тикиш - номус.
Ўч - номус…
Дин - номус.
Тангри - номус.

Номус бут эским, бут эс билан ўйласанг тўғри ўйлайсан.
Номус чексиз ҳикматким - сўйласанг тўғри сўйлайсан.
Номус чексиз диққатким - ҳатто жимликни ҳам англай
олади - эшитсанг тўғри эшитасан.
Номус чексиз юксакликким - бу баландликдан тўғри кўрасан.
Номус энг тўғри йўлким - адаштирмайди - интилсанг -
тўғри интиласан, тилакка етказади.
Номус энг тоза турмушким - яшасанг - тўғри яшайсан…

Ва ниҳоят оғир ўйлардан сўнг бир кўнгилёзди:

Юзи Тангри юзининг оқларидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Сочи Тангри сочининг тукларидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.

Ҳақ дамидан - иси - озиқ жон учун,
Ярим жоним ўсиб, бўлади бутун,
Ҳатто бутундан ҳам сочидек узун,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.

Кўзи Тангри кўзининг қорасидан,
Кўрки Тангри кўркининг шуъласидан,
Бош - оёғи Тангрининг соясидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.

Оғзи йўқдир - ахир кўринмас Тангри,
Бели йўқдир - бу иккинчи Тангрими?!
Қўрққанимдан қўша кўрдим Тангрини,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.

Пардага яширин жойлари қанча,
Кўрмай Тангри кўрдим қанчадан - қанча,
Ўзидан қўрқувим чексиздир мунча?! -
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.

2022 йил, 16 августь.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону