19 August 2022
13:17 - Бозорлардаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинибди. Шунга ишонадиганлар борми?
Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинибди.

Давлат Статистика Қўмитаси томонидан Ўзбекистон ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2022 йил 17 август куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлганмиш:

- суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 49 500 – 78 000 сўм;
- қўй гўшти (1 кг) ➖ 58 000 – 90 000 сўм;
- картошка (1 кг) ➖ 2000 – 6000 сўм;
- пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 7000 сўм;
- сабзи (1 кг) ➖ 1 500 – 6 000 сўм;
- тухум (10 дона) ➖ 7000 – 15 000 сўм;
- гуруч (1 кг) ➖ 5000 – 25 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 16 000 – 30 000 сўм;
- шакар (1 кг) ➖ 12 000 – 17 000 сўм.

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинибди. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмабди.

Хуллас, шунақа нарсаларга ишонадиганлар борми бизнинг Ўзбекистонда?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону