18 August 2022
14:15 - Рус ҳуқуқ ҳимоячилари: Россия тергов изоляторларида айбланувчиларни Украинадаги урушга ёллашмоқда эмиш. Шунга рози бўлганлар борми?
Тергов изоляторларида бўлган ва Украинага боришга рози бўлган гумонланувчи ҳамда айбланувчиларнинг жиноий иши тўхтатилмоқда, деб хабар берди “Русь сидящая” асосчиси Олга Романова.

Россияда Украинадаги урушда қатнашиш учун тергов изоляторларида бўлган гумонланувчи ва айбланувчиларни ёллаш бошланибди. Бу ҳақда 17 август, чоршанба куни ҳуқуқ ҳимоячиси, “Русь сидящая” жамғармаси асосчиси Олга Романова маълум қилибди. Унинг сўзларига кўра, бу шахсларга нисбатан очилган жиноят ишлари тўхтатилмоқда эмиш.

Бундай амалиёт мавжудлигини “Осторожно, новости” нашрига Gulagu.net инсон ҳуқуқлари лойиҳаси асосчиси Владимир Осечкин тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа ишонч телефонига Москва ва Москва области, Санкт-Петербург, Рязан, Твер ва Брянскда шу каби ҳолатлар ҳақида маълумот келиб тушмоқда эмиш.

Июль ойи бошида ОАВда Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси Россия колонияларида маҳбусларни ёллаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлаган эди. “Верстка” нашри ва “Русь сидящая” жамғармаси ҳисоб-китобларига кўра, август ойи ўрталарига келиб, ХҲК вакиллари мамлакатнинг 13 минтақасидаги 21 та колонияга ташриф буюрибди. Олга Романованинг DW’га хабар беришича, “Вагнер” ХҲК билан алоқадор деб ҳисобланувчи тадбиркор Евгений Пригожин шахсан колониядаги маҳбусларни ёллашга борган.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа баҳслар! Бундай ишга чет элликларни чақириб бўлмайди! Бундай ишлар билан ҳама шуғулланиши керак, демоқда “Ҳаракат” агентлиги мухбирлари!?!?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону