26 May 2022
16:19 - Пиёда юрганларни мукофотлаш ими-жимида бекор қилиб юборилгани маълум бўлиб қолгани ҳақида
Кунига 10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўлаш 1 йил ҳам давом этмасдан, шу йилнинг январь ойида тўхтатиб қўйилган экан. Ўшанда бунинг ўрнига янгича тартиб ўрнатилиши ваъда қилинибди, аммо бу ҳам бажарилмабди. Маълум бўлишича, янги тартиб жорий этилмасдан, пиёда юрганларни рағбатлантириш лойиҳаси буткул ёпиб юборилибди. Масъуллар бу ҳақда 50 кундан бери СУКУТ САҚЛАБ келишмоқда экан.

Пиёда юрган инсонларни моддий рағбатлантиришга оид президент фармони банди бундан бир ярим ой олдин – 6 апрелдаги ПФ-98-сонли президент ФАРМОНИ билан бекор қилинган. Бу ҳақда ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев ўз Telegram-каналида эълон берди.

Мана унинг ёзган нарсалари:

“Ана сюприз-у, мана сюрприиииз. Ана кир ювадиғон мошина-ю, мана тилбизооор.

Юз минглаб фуқароларга тааллуқли лойиҳа бекор қилинар экан-у, лекин 1 ярим ойдан буён бу ҳақда Спортни Ривожлантириш Вазирлиги лом-мим деб изоҳ бермас экан, қойил, мана очиқлигу, ана очиқлик. Ёки изоҳ берилди-ю, мен кўрмай қолдимми? Унда олдиндан узр.”

Январ ойида бу тартиб БЕКОР ҚИЛИНИБ, ўрнига бошқача – бир кунда камида 10 минг қадам юрган фуқаролар лотерея иштирокчисига айланадиган тартиб ўрнатилиши айтилган экан. Бунда ҳар ҳафта охирида жонли эфирда лотерея ўтказилиб, бир нафар ғолибга 100 млн сўм ва яна минг кишига велосипед берилиши ваъда қилинган экан.

Орадан 3 ой ўтар-ўтмас, президент фармонига яна бир марта ўзгариш киритилиб, энди пиёда юрганларни рағбатлантириш тизими бутунлай йўқ қилинганга ўхшамоқда.

“Фақат мени бир нарсага сира ақлим етмаяпти. Бу тизимни бекор қилишнинг жўяли ва асосланган конкрет сабаби нима? Бунақа таклифни ишлаб чиққан ва юқори раҳбариятни ишонтира олган Спортни Ривожлантириш Вазирлигининг мақсади нима бўлган ўзи?” дея яна савол қўйган Интернетдаги блогер.

Davletovuz Telegram-канали муаллифи пиёда юргани учун ҳисобланган 177 минг сўм пул мукофоти тўланмай қолганини билдирибди.

Эслатиш керакки, Президент Шавкат Мирзиё ўтган йили ноябр ойида аҳолини пиёда юришга пул тўлаб рағбатлантиришни давом эттириш кераклигини айтган, қўшимча 60 миллиард сўм ажратилиши ҳам урғулаган экан.

Ўшанда айтилган эдики, агар 40 ёшдан ошганлар кунига 7-8 минг қадам юрса, юрак-қон томир касалликларига чалиниш 20 фоизга камайиши нуфузли халқаро илмий ташкилотлар томонидан исботланганмиш.

Мана кўраверинг, қандай ЁЛҒОН янгиликлар бўлмоқда? Ҳурматли ўқувчиларимиздан илтимос, шу масала бўйича таклифлар беришни ДАВОМ ЭТТИРИНГ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону