26 May 2022
18:29 - Покистон Собиқ Бош Вазири Имрон Хон ҳукуматга ултиматум қўйгани ва бунинг натижалари
Покистон парламенти 10 апрел куни бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотуми эълон қилиб, уни лавозимидан четлатгани ҳаммага маълум.

Покистон Собиқ Бош Вазири ва “Таҳрики Инсоф” Партияси раҳбари Имрон Хон ҳукуматга ултиматум қўйди, деб хабар бермоқда, масалан, “Коммерсантъ” газетаси.

Имрон Хон олти кун ичида парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар белгилашни талаб қилмоқда.

Покистон парламенти 10 апрел куни бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотуми эълон қилган ва уни лавозимидан четлатганди.

25 май куни Имрон Хон тарафдорлари Исломобод шаҳрида норозилик акцияси ўтказди. Норозилик акцияси чоғида полиция билан тўқнашувлар содир бўлганди.

“Мен бу импорт қилинган ҳукуматга мурожаат қилмоқчиман: олти кун ичида сайловларни белгиланг. Парламентни тарқатинг ва июнда сайловлар ўтказинг”, - дебди Имрон Хоннинг сўзларидан иқтибос келтирган AFP.

Имрон Хоннинг қўшимча қилишича, агар бу талаблар бажарилмаса, норозилик намойишлари давом этаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону