25 May 2022
15:42 - Хонанда Наргиз Зокирова Москванинг Домодедово аэропортида ушланибди, у Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин эмиш

Бу хонанда Россияга нисбатан билдирган салбий фикрлари учун АҚШ ёки Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин эмиш.

Хонанда Наргиз Зокирова Москвадаги Домодедово аэропортида ушланди, деб хабар берилибди.

Хонанданинг оила аъзолари билан суҳбатлашган манбанинг сўзларига кўра, у Тошкентдан Москвага учиб келганида ушланган.

Маълумот берилишича, у Россияга нисбатан билдирган салбий фикрлари учун АҚШ ёки Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкинмиш.

Маълумотларга кўра, Наргиз Зокирова 1995 йилда оиласи билан АҚШга кўчиб кетган. 2013 йилда Россиянинг "Голос" телелойиҳасида иккинчи ўринни эгаллаган ва ўшандан буён Россияда ижод қилиб келганлиги ҳам ҳамма ерда айтилмоқда.

ФХХ қарорига кўра, хонандага 2072 йилгача Россияга кириш тақиқланган экан.

Қани шу хабарнинг мавзуларига изоҳ берадиган БИРОНТА хабар агантлиги борми Ўзбекистонда? Қани бизга изоҳ беринг, қадрли ўзбекистонликлар?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону