Украинадаги Херсон вилоятининг россияпараст ҳокимияти маҳаллий аҳоли “шу йилнинг ўзидаёқ” Россия паспортини олиши мумкинлигини билдирибди.
Россия Президенти Владимир Путин 2019 йил 24 апрелда қабул қилинган Донецк ва Луганск аҳолисини Россия фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги фармонга қўшимчалар киритибди.
Қўшимчаларга кўра, Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолисига ҳам Россия фуқаролигига ўтиш тартиби соддалаштирилибди.
Аввалроқ Запорожье вилоятининг Россия томонидан тайинланган ҳарбий-фуқаролик маъмурияти регион аҳолисига Россия фуқароси паспортларини беришни ташкил этиш учун инфратузилма тузилаётгани ва ходимлар олинаётганини маълум қилганди.
Ҳозирги май ойининг бошларида Херсон вилоятининг россияпараст ҳокимияти маҳаллий аҳоли “шу йилнинг ўзидаёқ” Россия паспортини олиши мумкинлигини билдирибди.
Хуллас, бундай масхарабозлик қайта тикланиши мумкин эмас. Қани кўрамиз, буёғи нима бўлади?