Рўйхатдан шунингдек, АҚШ президенти Жо Байден, ХХР раиси Си Цзинпин, Еврокомиссия Раиси Урсула фон дер Ляйен, Германия Канцлери Олаф Шолц, Украина Қуролли Кучлари Бош Қўмондони Валерий Залужний ва Чилининг 36 ёшли президенти Габриэл Борич жой олибди.
Британиянинг Time журнали Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленскийни дунёнинг энг кучли таъсирга эга 100 одами рўйхатига киритгани маълум бўлибди.
Владимир Путин тўғрисидаги матнни колонияда жазо ўтаётган мухолифатчи Алексей Навалний ёзибди. Унинг фикрича, Владимир Путиннинг “ҳақиқий миссияси” - барчага: жаҳон етакчиларидан тортиб оддий одамларгача сабоқ бериш. У ғарб раҳбарлари Владимир Путиннинг Россия ичидаги сиёсатига қарамасдан у билан халқаро форумларда мулоқот қилгани ва янги энергетика шартномалари имзолаганига эътибор қаратибди. “Владимир Путин бизга “ўрдак ҳақидаги тест”ни эслатди: агар нимадир ўрдакка ўхшаса, ўрдакдек сузса ва ўрдакдек сайраса – у ўрдак бўлиши мумкин”, - дея хулоса қилибди Алексей Навалний.
Владимир Зеленский тўғрисидаги матнни собиқ АҚШ Президенти Жо Байден ёзибди. Унинг фикрича, Украина аҳолиси Владимир Зеленский қиёфасида “ўз жасорати ва матонатларига мос раҳбарни топишган”. “Ҳар сафар гаплашганимизда, президент Зеленскийнинг овозида ўз халқи олдидаги бурчига ишонадиган ва шундай қоронғи вақтда ўз халқини олдинга бошловчи тантанали масъулиятини ҳар куни бажарадиган чарчоқ билмас қатъиятли инсон овозини эшитаман”, - деб ёзибди Жо Байден.
Жо Байденнинг ўзи ҳам Time рўйхатидан жой олибди, у ҳақдаги матнни АҚШнинг собиқ Президенти Билл Клинтон ёзган. Шунингдек, Time рўйхатига комик Жо Роган, ХХР раиси Си Цзинпин, Еврокомиссия Раиси Урсула фон дер Ляйен, Германия Канцлери Олаф Шолц, Украина Қуролли Кучлари Бош Қўмондони Валерий Залужний ва Чилининг 36 ёшли президенти Габриэл Борич ҳам киритилибди.
Улардан ташқари, “Новая газета” Бош Муҳаррири Дмитрий Муратов, хонанда Адел, актёр Киану Ривз, теннисчи Рафаэл Надал, Apple раҳбари Тим Кук ва Европа Марказий Банки Президенти Кристин Лагард ҳам дунёнинг энг кучли таъсирга эга одамлари рўйхатидан жой олибди.