07 April 2022
21:49 - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Россиянинг Инсон Ҳуқуқлари Бўйича Кенгашдаги иштирокини тўхтатгани ҳақида
Россиянинг Инсон Ҳуқуқлари Бўйича Кенгашдаги иштирокини тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни 93 давлат маъқуллабди, 24 давлат резолюция қабул қилинишига қарши чиқибди ва 58 давлат бетараф қолибди.

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Инсон Ҳуқуқлари Бўйича Кенгашдаги иштирокини тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилгани, бу ҳақда 93 давлат ушбу резолюцияни маъқуллаб овоз бергани, 24 давлат резолюция қабул қилинишига қарши чиқққани ва 58 давлат бетараф қолгани ҳақида қарор қабул қилди.

Бу ҳужжат лойиҳаси Ғарб мамлакатлари томонидан тайёрланган экан.

Маълумот берилишича, Россия Инсон Ҳуқуқлари Бўйича Кенгашдаги ўрнини сақлаб қолади, бироқ овоз бериш ҳуқуқи ва чиқиш қилиш имкониятидан маҳрум бўлади.

БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Бўйича Кенгашининг вазифаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат. Кенгаш 2006 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия ўрнига ташкил этилганди.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа лофлар! Кўрамиз, ишларнинг буёғи нима бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону