08 April 2022
15:36 - Маҳаллий МАСХАРАБОЗЛИК: Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси эълон қилингани ҳақида

Кеча ёки бугун янги таҳрирдаги “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинибди. Лойиҳа билан амалдаги “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонунга бир қатор янги моддалар ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқдамиш.

Лойиҳада суд экспертининг касб этикаси қоидалари, махсус билимлар, мутахассис фикри, валидация, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, хусусий суд эксперти, суд эксперти аттестацияси, суд-экспертиза муассасалари (ташкилотлари) ва суд экспертларининг давлат реестри ҳамда суд эксперти қасамёди кабилар белгиланмоқда эканлиги айтилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг малакали суд экспертизаси хулосаларига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилишини таъминлаш ҳамда суд экспертизаси фаолияти янада ишончлилигини ошириш мақсадида илмий фаолият билан шуғулланувчи муассаса (ташкилот) ўз фаолият йўналиши бўйича экспертлик фаолиятини амалга ошириши ҳамда суд-экспертлик фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар мутахассисларининг ҳуқуқий мақомлари қонун билан МУСТАҲКАМЛАНОҚДАМИШ.

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган давлат ва нодавлат суд экспертларига нисбатан таъсир чоралари қўллашнинг аниқ мезон ва механизмларини белгилаш, суд экспертларининг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатлар адолатли ва холис кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида давлат суд-экспертиза муассасалари ҳузуридаги малака комиссияси ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертлари ва хусусий суд экспертлари малака комиссиялари ташкил этилиши назарда тутилмоқдамиш.

Хуллас, кўриб турибсизки, Шавкат Мирзиёнинг навбатадаги қонуни ҳам ҳамма нарсага тупириб, унга қандайдир ЯНГИ НАРСАЛАР киритмоқда.

Ҳурматли жаноб Шавкат Мирзиё! Бу қонунга қўл қўйибсизми, демак, катта хато қилаяпсиз! Буни тузда тузатиш керак!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону