07 April 2022
19:29 - “Кўзбўямачилик давом этяпти” дебди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё “Яшил макон” лойиҳасидаги камчиликлар ҳақида гапирар экан ва ТАВСИЯЛАР бериш билан шуғулланибди!!!

Шавкат Мирзиё раислигида 7 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида кун тартибидаги иккинчи масала – “Яшил Макон” дастури доирасидаги ишлар ҳам муҳокама қилинибди.

Унинг айтишича, лойиҳа доирасида баҳор мавсумида 125 миллион туп кўчат экиш режа қилинган. Лекин, мавсум тугашига ҳам озгина вақт қолди. Лекин бу борада қилинган ишлар аҳволи мени хавотирга солмоқда. Айрим ҳудудларда ҳали ҳам ишлар номигагина ташкил этилиб, кўзбўямачилик давом этаётгани тўғрисида менда маълумотлар етарли.

Мисол учун, жойларда ҳақиқатда экилмаган жами 5 миллион туп кўчатларни ҳисоботларда қўшиб ёзиш ҳолатлари бор. Шу сабабли йиғилиш мутасаддиларига апрель ойида барча қолоқликлар ва камчиликлар тўлиқ бартараф этиш топширилибди.

Апрель ойи якунига қадар вилоят ҳокимлари тегишли идоралар билан бирга:

- туманлардаги йирик маҳаллаларга 20-30 минг, ўрта маҳаллаларга – 10-15 минг, кичикларига – 3-5 минг терак қаламчалари;

- шаҳарларнинг ҳар бир маҳалласига 3-5 минг терак қаламчалари экилишини таъминлаши;

-автомобиль йўллари бўйида камида 5 миллион туп терак кўчатлари ва қаламчалари экишни ташкил қилиши шартлиги таъкидланди.

Йиғилишда Инновацион Ривожланиш ва Қишлоқ Хўжалиги вазирликларига теракнинг аллергия чақирмайдиган навларини экиш бўйича ҳудудларга илмий асосланган тавсиялар бериш топширилибди.

Тошкент шаҳрида 5 ёшдан кам бўлмаган мевали ва манзарали дарахтларни тартибли бир текисда ўстириш учун янги тажриба бошланибди. Вилоят ҳокимлари ушбу тажрибани ўрганиб, ўзида жорий қилиши керак эканмиш.

Хуллас, шу каби камчиликлар айтилиши билан бир қаторда, яна анча-мунча камчиликлар тилга олинибди ва керакли ТАВСИЯЛАР берилибди. Яъни, Шавкат Мирзиё учун ҳамма нарса камчиликларни айтишдан иборат бўлибди.

Жаноб Шавкат Мирзиё, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари. Камчиликларни айтиш ва тавсиялар бериш ҚИЙИН иш эмас. Уларнинг ўрнига бир вақтлар ўз Бош Вазирлигингиз пайтида тахтга ўтқазилган, кейин бу лавозимдан улоқтирилган РУСТАМ АЗИМ каби одамларни нега таклиф қилмаябсиз? Табиий, “Бирлик” Халқ Ҳаракати (АБДУРАҲИМ ПЎЛАТ раҳбарлигида) айнан шу вазифаларни қандай бажаришни билишади!!! Аммо, уларни ишдан четлатиб қўйган одамлар билан бутун ДАВЛАТ ТЎЛА!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону