13 March 2022
16:37 - Шавкат Мирзиё “ОҚ ПАХТАМИЗНИ қора рангдан чиқарганимиз” ҳақидаги машмашаси, ёки масхарабозлиги ҳақида

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё “Cotton Campaign” ширкати ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилганига муносабат билдириб, роса вайсабди. Тўғри, бу ишни у эмас, ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ қилдилар. Демак, авваламбор уларга раҳматлар айтиш керак бўларди, аммо оддий ҳаётда ҳамма нарса тескариси бўлаверади.

Нимамиш, Шавкат Мирзиё саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ўзбек пахтасидан бойкот олингани ҳақида мақтаниб гапирганмиш. Аслида, ҳеч қандай янгилик бўлмади. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ишни ўзлари бошлаб, уни ўзлари шу ҳолга келтирдилар.

Аммо, Шавкат Мирзиё яна ўзи ва бошқа ҳукумат хизматчиларини МАҚТАБ, айнан уларга раҳмат айтиш ўрнига, давлат хизматчиларини мақташ билан овора бўлди.

Маълумот учун, 2009 йилдан буён пахта терими мавсумида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани боис Ўзбекистон пахтаси халқаро жамоатчилик томонидан “қора рўйхат”га киритилган пахтани етказиб, халққа сотишни ҳам ЭПЛАЙ олаётганлар ЕТАКЧИ ишлаб чиқарувчилар сифатида пахтани бойкот қилишга оборишган эди.

Аммо, айнан 2022 йил 10 март куни Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган глобал бойкотни бекор қилди ва ЎЗБЕК миллатининг юзини катта тошда дабдала қилиб кўрсатаётганлар, гўёки қора курсидан - оқ курсига ўтказилдилар.

Ўртоқ Шавкат Мирзиёга яна бир марта эслатиш керак: “Сизсиз ҳам бу иш охирига етказиларди, аммо сизнинг эртаги кунингизни ўйлаётганлар бу шни тезлаштириб бердилар. Демак, раҳматни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилaрига айтиш керак, давлат хизматчиларига эмас. Ҳақиқий раҳмат айнан уларга айтилиши ШАРТ эди!

Расмдаги ОҚ ПАХТАНИ кўринг ва айнан уни етиштириб сотишга чиқарганларга раҳмат айтиш кераклигини Шавкат Мирзиё кабиларга етказинг!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону