13 March 2022
02:18 - Тошкент вилоятининг 7 та туманида 2 йилда бир хил типдаги иссиқхоналар қурилармиш! Бу ҳақда Шавкат Мирзиёнинг ҳужжатлари имзоланибди! Шунга ишонадиганлар борми?
Президент Шавкат Мирзиёнинг “Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси 2 кун аввал эълон қилинибди ва у айнан Президент тарафидан имзоланибди.

Унда айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги, Боғдорчилик ва Иссиқхоналарни Ривожлантириш Агентлиги, Тошкент Вилояти Ҳокимлиги, Кадастр Агентлиги, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” Давлат Унитар Корхонаси 2022-2023 йилларда давлат дастурлари доирасида ҳамда давлат қарзи эвазига жалб қилинадиган ресурслар ҳисобидан 7 дона корхона қуриб берилармиш.

Шу афсонага ва унга илова қилинган афсоначаларга ишонадиганлар борми?

Ўртоқ Шавкат Мирзиё, бунақа ваколатлар билан узоққа кетолмайсиз. Келинг, ҳали ҳам кеч эмас, бу АФСОНАЛАРИНГИЗНИ йиғиштиринг. Реал ишлар қилиш ҳақида ўйлайлик. Аввал ҳам кўп марта ёзганимиздек, бу ишларга аввалги Бош Вазир ўринбосарингизни таклиф қилишни ўйланг, ана ўшанда ишлар тезлашиб кетади!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону