13 March 2022
19:14 - Яна масхарабозлик: Афғонистондаги учрашувда қатнашган Абдулазиз Комил Украинадаги вазият ҳақида ҳам вайсабди
Ўзбекистон Украина атрофидаги вазиятдан хавотирда ва куч ишлатишни тўхтатиб, барча муаммолар дипломатик йўл билан ҳал этилиши тарафдори эканлигини ҳозир Анталияда ўтаётган Дипломатик Форумда ҳам гапирибди. Бу ҳақда давлатимизнинг Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилов ҳам бир нарсалар дебди.

Абдулазиз Комилов Туркиянинг Анталия шаҳридаги Дипломатик Форумда айнан Украинадаги вазиятга эътибор берибди.

Мана унинг гапларидан баъзи иқтибослар:

“Биз жуда хавотирдамиз. Биз бу ҳақида кўп гапиришимиз мумкин. Аммо дунёдаги аксарият одамлар каби, биз ҳам куч ишлатиш тўхташини ва барча муаммолар сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилинишини хоҳлаймиз”.

Star.com.tr хабар беришича, Ўзбекистон ТИВ раҳбари форумда Афғонистон масаласидаги сессияда чиқиш қилиб, барқарор ривожланишга фақат ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтириш орқали эришиш мумкинлигини таъкидлабди. Нимамиш, у ердаги муаммоларни “Ўзбекистон ўзининг географик жойлашуви туфайли Осиё ва Европа мамлакатлари ўртасида кўприк барпо этишда муваффақият қозонган Туркиядан ўрнак олиб, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини бир-бирига яқинроқ боғлашга интилади. У Ўзбекистон ҳам ўз географик жойлашувидан келиб чиқиб, шу каби рол бажаришига ишонч билдирган.”

Шулардан келиб чиққан Абдулазиз Комилов “Бугунги кунда Афғонистондаги асосий вазифа - гуманитар инқирозга йўл қўймаслик эканини таъкидлабди ва бугунги кун реаллигига эътибор қаратиш вақти келди. Бугунги кундаги асосий муаммо - гуманитар инқирозларнинг олдини олишдир. Биз қўшни давлат сифатида барча минтақавий ижрочилар билан биргаликда Афғонистон билан ўзаро алоқалар ва иқтисодий алоқаларни яхшилаш устида ишлаяпмиз” дейишгача борибди.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбири, Абдулазиз Комилов кабилар билан бирон нарсага эришиб бўлмайди. Ишни асосий гапирувчиларга бериш керак эди. Айнан ўшандай одамлар ўша Дипломатик Форумда аниқроқ фикрлар билдириши мумкин эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону