16 February 2022
12:40 - АҚШ Президенти Жо Байден россияликлардан АҚШ ва НАТОдан қўрқмасликни сўради: Сиз бизга душман эмассиз!

АҚШ ва НАТО россияликларга таҳдид солмаяпти ва Россияни беқарорлаштирмоқчи эмас. Бу ҳақда Украина атрофидаги вазият бўйича чиқишида АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди. Унинг нутқи Оқ Уй Матбуот Хизмати томонидан трансляция билан ҳамма қизиқувчиларга кўрсатилибди.

Мана унинг баъзи сўзлари:

“АҚШ ҳам, НАТО ҳам Россия учун хавф солмаяпти. Бизнинг ҳаракатларимиз Россия фуқароларига қарши қаратилмаган, Россияни беқарорлаштиришга уринмаяпмиз. Россия фуқаролари, сиз бизга душман эмассиз. Мен сизлардан кимдир тарихий ва маданий ришталар мавжуд бўлган Украинага қарши қонли ва вайронкор уруш бошланишини хоҳлашига ишонмайман. 77 йил муқаддам бизнинг халқларимиз тарихдаги энг қўрқинчли урушга якун ясаш учун елкама-елка жанг қилганди.”

У АҚШ ва Ғарб ҳозироқ Россияга қарши санкциялар киритишга тайёр турганини айтиб, қўшимча қилибди ва биз Россияни иқтисодий ва стратегик пландаги рақобатбардошликдан маҳрум қилувчи узоқ муддатли оқибатларга олиб келадиган чоралар кўрамиз, деб огоҳлантирибди ва босқин рўй берса, “Шимолий оқим-2” ишга тушмаслигини қайд этибди.

Шу билан бирга АҚШ президенти Россия Украинага бостириб кириш эҳтимоли сақланиб қолаётганини айтган. Унинг маълумотларига кўра, “Факт фактлигича қолади: ҳозирда Россия Украина чегаралари яқинида 150 минг қўшин билан турибди”, - дейишгача борибди.

РФ Мудофаа Вазирлигининг россиялик ҳарбийларнинг бир қисми Украина чегаралари яқинидаги машғулотлардан ортга қайтарилаётгани ҳақидаги баёнотига изоҳ бераркан, Жо Байден АҚШ ҳали бу маълумотни текшириши кераклигини айтган: “Бу яхши бўларди, аммо бунга ҳали ишончимиз комил эмас”.

Жо Байденнинг сўзларига кўра, Вашингтон воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёр: дипломатияга ҳам, ҳужум рўй берган тақдирда унга қатъий жавоб қайтаришга ҳам, жумладан санкциялар орқали.

“Украинага ҳужум ўз оёғига ўқ узиш билан тенг ҳаракат. Ғарб бирлашади”, дебди Жо Байден.

У АҚШ ҳамон дипломатия тарафдори экани ва инқироздан тинч йўл билан чиқиш мумкинлигига ишонишини қайд этган.

“Россия ва АҚШ олдида танлов бор. Уруш эмас, дипломатия танлови. Муваффақиятга эришиш [вазиятни барқарорлаштиришда] учун биз барча имконни дипломатияга қаратишимиз керак”, - дебди Жо Байден.

2021 йил кузидан Россия Украина чегаралари яқинида қўшин тўплай бошлади, шу туфайли Ғарб давлатлари босқин эҳтимоли ҳақида гапира бошлабдилар. РФ ҳукумати ҳарбийларнинг чегарага сурилишини машғулотлар билан изоҳлаб, кимгадир ҳужум қилиш нияти йўқлигини айтибди.

Хуллас, шунақа гаплар дебди, АҚШ Президенти Жо Байден ва русларни АҚШ ва НАТОдан қўрқмасликка чақирибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону