16 February 2022
14:18 - Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури тасдиқланармиш! Шунга ишонадиганлар борми? “Ҳаракат”да бунга ишонч йўқ!
Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёнинг “Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинибди, аммо ҳали ТАСДИҚЛАНМАГАН.

Бу лойиҳа инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганилиб, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси, халқаро ва миллий маслаҳатлашувлар натижасида ишлаб чиқилганмиш.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасига оид “Йўл Харитаси”да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар миллий комиссия ишчи органи – инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий Марказига тақдим этишлари ШАРТ эмиш.

Вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари бу харитада белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан жавобгар эмишлар. Аммо, бунинг исботи КЕЛТИРИЛМАГАН.

Бу ҳақдаги хабарларда Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат Нотижорат Ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига 2022 йилдан бошлаб инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича энг яхши таклифларнинг давлат гранти танловларини ўтказиш тавсия этилармиш. Аммо, бу гапларга ҳам ишонч йўқ!

Хуллас, дейилади Ўзбекистонда эълон қилинган хабарларда бу ҚАРОРнинг лойиҳаси эълон қилинибди. Аммо, бу қарор қанчалик тўғри эканлиги МУТЛАҚО тилга олинмаган. Бу нарса ҳам исботсиз, дейди "Ҳаракат" Агентлиги. Мана кўринг, давлатимизда ҚОНУН устиворлиги ҳақидаги қонун ишлармиш, бироқ бу гапларнинг биронта ишонадиган жойи йўқ-ку?!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону