15 February 2022
21:25 -
Туркманистонда ҳокимиятга ҳозирги Президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли Сердар эгаллайди
Туркманистон Марказий Сайлов Комиссияси навбатдан ташқари сайловларга тайёргарлик кўришни бошлади. Мамлакатни 2007 йилдан буён бошқариб келган президент Гурбангули Бердимуҳамедов лавозимини тарк этиш ниятини билдирди ва унинг ўрнини кичик ўғли Сердар Бердимуҳаммедов эгаллайди.
Кечаги йиғилишда айнан Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов бўлажак сайловларда мамлакат президентлигига номзод этиб кўрсатилибди.
“Туркменистан сегодня” давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, бу борадаги қарор Туркманистон Демократик Партиясининг 14 февраль куни ўтказилган навбатдан ташқари IX съездида қабул қилинибди.
Йиғилиш қатнашчилари Сердар Бердимуҳамедовнинг нутқини тинглаб, айнан уни қўллаб-қувватлабдилар.
Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон президенти лавозимини бўшатмоқчи эканини Халқ Маслаҳати (мамлакат парламентининг юқори палатаси) йиғилишида шу ҳақда гапириб, бу йил 11 феврал куни давлат раҳбари этиб сайланганига 15 йил тўлган кунда бу лавозимдан кетиш ҳақида хабар берганди.
Мана ўша воқеа кеча юз берди. 11 февралда сўзлаган нутқида Гурбангули Бердимуҳамедов шундай дебди:
“Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида давлат бошқаруви сари йўлни маънавий муҳитда ва замоннинг юксак талаблари асосида тарбияланган ёш етакчиларга бериш керак, деган фикрни қўллаб-қувватлайман. Мен Халқ Маслаҳати раиси сифатида катта ҳаётий ва сиёсий тажрибамни бундан буён ҳам шу соҳага йўналтириш ниятидаман.”
У парламент юқори палатаси раислигини ўзида сақлаб қолмоқчи. Давлат раҳбари бошқа ваколатлари ҳақида гапирмаган.
Кичик Бердимуҳамедов ҳақида нисбатан батафсил маълумотлар, у 2016 йилда илк бор Туркманистон парламенти депутатлигига сайлангач, пайдо бўлди, 2018 йилги парламент сайловлари арафасида эса давлат нашрлари унинг тўлиқ биографиясини эълон қилди. Унга кўра, Сердар Бердимуҳамедов 1981 йил 22 сентябрида туғилган, у уйланган ва тўрт фарзанди бор.
Дастлабки маълумоти бўйича технологик муҳандис (Туркманистон Қишлоқ Хўжалик Университетини битирган), бир неча йил озиқ-овқат саноати ва нефть-газ секторида ишлаган.
Бу Сердар Бердимуҳамедов 2018 йилда мамлакат Ташқи Ишлар Вазирининг ўринбосари бўлган, 2020 йилда саноат ва қурилиш вазири лавозимини эгаллаган. 2021 йил февралида у янги таъсис этилган Бош Вазир ўринбосарлиги лавозимига тайинлан экан.
Мана энди шу болакай Туркманистон Олий Назорат Палатасига раис ҳам бўлади ва мамлакат Хавфсизлик Кенгаши таркибига киради.
Туркманистонда сайловолди кампанияси расман 14 феврал куни старт олади. Ҳозирча фақат Сердар Бердимуҳамедовнинг номзоди кўрсатилган. Уни расмда кўрмоқдасиз.
Бошқа ҳеч ким кўрсатмаса ҳам керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения