13 February 2022
19:23 -
Миллиардлаб сўмлик харидлар билан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган Андижонликлар ҳали ҳам ўз лавозимларида ўтиришган экан?
2020 йилнинг декабрь ойида Андижон вилояти ҳокимлиги мансабдорлари ва уларнинг яқинларига тегишли корхоналар томонидан миллиардлаб давлат буюртмалари тақсимлаб олингани маълум бўлган, 2021 йил февраль ойида жамоатчилик томонидан кескин қораланган ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида жиноий иш қўзғатилганди.
Маҳаллий сайтларнинг Бош Прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра, ушбу мансабдорларнинг фақат 1 нафарига нисбатан 2021 йил 24 ноябрь санасида жиноят ишлари бўйича Андижон Шаҳар Суди томонидан ҳукм ўқилди.
Хусусан, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбари ҳамда “Milano Biznes Servis” МЧЖнинг 100 фоиз улуши эгаси Муҳиддин Қодиров Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилган. М.Қодировга узил-кесил 2 йил моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2,5 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланибди.
Муҳиддин Қодиров - Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбари бўлган экан. М.Қодиров тўлиқ эгалик қиладиган “Milano Biznes Servis” МЧЖ қарийб 20 млрд сўмлик учта объектни реконструкция қилишда пудратчи сифатида танланган. Яъни учта ҳолатда - Жалақудуқ туманидаги “Ойим” поликлиникаси (6 миллиард сўм), Избоскан (6,9 миллиард сўм) ва Қўрғонтепа (6,7 миллиард сўм) туманларидаги 2 мактабни реконструкция қилишда буюртмачи ҳам, пудратчи ҳам - Муҳиддин Қодировнинг шахсан ўзи бўлган.
Бундан ташқари судда М.Қодиров ва яна 8 нафар фуқаро айбли деб топилиб, турли жазоларга ҳукм тайинланганди.
Мана орадан сал кам 1 йил вақт ўтди. Аммо, қолган мансабдорлар ким ва улар нималар қилган эди?
Очиқ маълумотларга кўра, икки амалдор ўз жойида қолган, бири лавозимидан озод қилинган. Ваҳоланки, 2021 йил январь ойида Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги эълон қилган ҳисоботда улар томонидан тендер (танлов)ларда манфаатлар тўқнашуви бўлгани, тендер жараёнини ўтказиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани тасдиқланган эди-ку.
Хусусан, 2020 йил декабрь ойида устав фондининг 100 фоиз улуши Андижон вилоят Қурилиш Бош Бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётган Рустамбек Ҳожибоевга қарашли бўлган “Ixtisoslashgan Shahrixon Qurilish” МЧЖ Шаҳрихон туманидаги 2 та туғуруқ мажмуаларини реконструкция қилиш бўйича 12,8 ва 5,6 млрд сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритган экан.
Рустамбек Ҳожибоев ҳамон Андижон вилоят Қурилиш Бош Бошқармаси Бошлиғи лавозимида ишлаяпти. Айни вақтда “Ixtisoslashgan Shahrixon Qurilish” МЧЖнинг таъсисчилиги бошқа шахс (Ж.Матфозилов)га ўтган.
2020 йилда яна бир мансабдор - “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Андижон филиали раҳбари - Равшанбек Жабборқулов томонидан манфаатлар тўқнашуви содир этилгани маълум бўлганди.
Равшанбек Жабборқулов ва унинг тўғридан тўғри қариндоши Хайрулло Жабборқуловлар эгалик қилган “Xonobod Savdo Ravnaqi” МЧЖ “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Андижон вилоят филиалидан 3,2 млрд сўмлик, Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИКдан Қўрғонтепа туманидаги боғчани реконструкция қилиш бўйича 4,7 млрд сўмлик буюртмаларни қўлга киритган.
Равшанбек Жабборқулов айни вақтда ҳам “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Андижон филиали раҳбари лавозимида қолмоқда. Шунингдек, у “Xonobod Savdo Ravnaqi” МЧЖнинг тасисчилари қаторида ҳам қолган.
2020 йил декабр ойида Равшанбек Жабборқулов ва Рустамбек Ҳожибоевларнинг иккаласи ҳам давлат харидлари ва буюртмаларига доир ишларнинг барчаси қонун доирасида амалга оширилганини билдирган эди.
Яна бир мансабдор, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбари ўринбосари Бахтиёр Қодировнинг тўғридан тўғри қариндоши, Мансурбек Қодировнинг 100 фоиз тасисчилигидаги - “Andijon ihlos qurilish” МЧЖга ҳам йирик давлат буюртмалари олиб берилган эди.
Ушбу корхона Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тахминан 10,8 млрд сўмлик давлат буюртмаларига масъул бўлган, соғлиқни сақлаш тизимидаги қурилишлар бўйича бюджетдан 3,2 млрд сўмлик, Пахтаобод туманидаги иккита кўп қаватли уйни таъмирлаш бўйича эса 26,5 млрд сўмлик тендерларда “ғолиб бўлган”.
Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбарининг собиқ ўринбосари Бахтиёр Қодиров ҳақида очиқ манбалардан маълумот олишнинг иложи бўлмади.
Маълумот учун, Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги томонидан 2021 йил 13 февраль куни Андижон вилоятида давлат харидларига оид ҳуқуқбузарликлар бўйича эълон қилинган ҳисоботда, мансабдорлар ва уларнинг яқинларига тегишли қурилиш корхоналари томонидан давлат буюртмалари қонун талабларига зид равишда қўлга киритилгани ҳам тасдиқланганди.
Хусусан, агентлик ҳисоботида қуйидаги қонунбузарликлар содир этилгани билдирилган:
- мансабдорлар ва уларнинг қариндошларига қарашли фирмаларнинг тендерларда ғолиб бўлгани;
- танлов ва тендерларда аффилланганлик ҳолатлари;
- “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонуности норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши;
- қурилиш материаллари нархлари нотўғри қабул қилиниши натижасида қурилиш объектлари лойиҳаси қиймати 9,4 млрд сўмга ортиб кетгани;
- жами 4та қурилиш объектларида 57,9 млн сўм миқдорда сифатсиз ишлар амалга оширилгани;
- жами 4та қурилиш объектларида 1 млрд 486 млн сўмлик ишлар кам бажарилгани аниқланган.
Шунингдек, 2021 йилнинг февраль ойида ўрганиш натижалари юзасидан айбдор шахсларга Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари бошланган. Шундан сўнг, жамоатчиликка ишнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаганди.
Қариндош-уруғчилик ришталари ва коррупциявий схемалар орқали амалга оширилган давлат харидларининг жамоатчиликдан сир тутилаётган натижалари фақат шулар эмас. Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиевнинг қизи Наргиза Салиевага тегишли фирма 4 миллиард сўмга яқин давлат буюртмасига эга чиққани ҳолатини прокуратура ўрганишни бошлаганди. Орадан қарийб 1 йил вақт ўтяпти ҳамки натижаларидан жамоатчилик бехабар.