13 February 2022
03:30 -
Ўзбекистон Халқ Таълими Вазири Бахтиёр Саидов Андижондаги узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашибди ва узр тилабди!
Халқ Таълими Вазири Бахтиёр Саидов Андижоннинг Марҳамат туманида ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Андижонга ташриф буюрибди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Вазир ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларни обрўсизлантиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини айтиб, юз берган ҳолатни “устоз шаънини ерга уриш” деб баҳолаганмиш. Шунга ишонадиганлар борми?
Ўқитувчини ҳафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўқитувчи қадрланмаган юртнинг эртаси бўлмайди, - деганмиш Бахтиёр Саидов.
Хабарларда айтилишича, ўқитувчилар вазият юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтганмишлар, вазир эса улар билан маслаҳатлашган ҳолда мазкур ҳолатга йўл қўйган мутасаддиларга албатта чора кўрилишини маълум қилганмиш.
Эслатиш керакки, шу йил 4 февраль куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги мактаблардан бирининг директори ва ўқитувчилари таълим сифати ва битирувчиларнинг олий ўқув юртларига ўқишга кириш даражаси пастлиги учун ота-оналаридан узр сўрашга мажбурланган эди.
Мана энди улардан узр сўраш вақти келибди.
72- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб ўтган йиғилишда 300 нафардан ортиқ ота-онадан ташқари тумандаги бошқа таълим муассасалари вакиллари ҳам иштирок этишган экан. Бошқа мактаблар вакилларига узр сўраш мажлиси намуна сифатида кўрсатилиб, уларнинг мактабларида ҳам шундай тадбирлар ўтказилиши айтилганмиш.
Мактаб директори Муқаддамхон Ҳасанованинг таъкидлашича, у дастлаб бу мажлисга қарши чиққан. Бироқ туман ҳокими ўринбосарининг илтимосига биноан ўтказишга рози бўлганмиш.
“Устозни бунақа қилиш керак эмас. Мен ўша куни чидаб тура олмадим. Чиқиб бу ишлари нотўғри эканини айтдим. Аслида улар эмас, биз тик туришимиз, устозлар эса ўтириб бизни томоша қилишлари кераклигини таъкидладим. Беш қўл баробар эмас экан-да”, дебди кеча ота-оналар вакили Ҳикматулла Атаханов.
Икки соатдан ортиқ давом этган тадбирда ўқитувчилар бир соат тик оёқда туришгани ҳам тилга олинибди.
Андижонда ўқитувчилар ота-оналар олдида бош эгиб, узр сўрашга мажбурлангани учун вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи барча устозлардан узр сўраши керак, дебди учрашувда қатнашган Davletovuz блоги муаллифи Отабек Бакиров.
Хуллас, шунақа гаплар! Кўрамиз, буёғи нима бўлади?