12 February 2022
20:54 - Ўзбекистонда водород энергетикасини ривожлантиришга 10 миллиард сўм ажратилармиш! Шунга ишонадиганлар борми? Бунинг рецептини “Ҳаракат”дан сўраш керак!
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида водород энергетикасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган, дейилибди Энергетика Вазирлигининг хабарида.

Буни қўйиб туринг, нимамиш, 2022 йилнинг май ойига қадар водород энергетикаси технологиялари соҳасида умумий қиймати 10 млрд сўмлик илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва янги илмий ишланмалар асосида водород энергиясини олиш, сақлаш ва ташиш технологиясини яратиш дастури тасдиқлансагина бу янги стратегияга ўтилармиш??!!

Хабарларда айтилишича, 2023-2024 йилларда водород энергетикаси материаллари ва технологиялари бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги технологиялар (водородни сақлаш учун адсорберлар, металгидрид ташувчилар, водород олиш учун нанокатализатор ва қуёш энергияси асосидаги электролиз) яратилармиш, 2022-2024 йилларда водород энергетикаси соҳасида етакчи хорижий илмий марказ ва университетларга 20 нафар ёш олим ва мутахассисларнинг илмий стажировкалари ташкил этилармиш.

Аввалроқ, Энергетика Вазирлиги электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғини ривожлантириш дастурини тақдим этиши хабар қилинганди.

Ҳозир эса, 2022 йилнинг 4-чорагига қадар электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғини яратиш ва ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилармиш.

Хуллас, республикада фаолият юритаётган АГТКШ, АЁҚШларда, аҳоли кўп йиғиладиган объектлар ҳудудларида электр қувватлантириш, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбалари ёрдамида қувватлантириш станциялари ўрнатилиши назарда тутилган экан, бундай НАРСАЛАРНИ кутишнинг ўзи бефойдадир.

Демак, “Ҳаракат” кўп марта айтганидек, Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёга мурожаат қилиши керак: “Агар аҳвол шунчалик ёмон бўлса, бир маҳаллар Хитойда бошланган жараёнларни ақл билан давом эттириш керак. Айнан ўша ерда ҳамма жараёнлар ДЕМОКРАТИК шаклга етиб бормагунча давом эттираверилмаган. Акс ҳолда, собиқ СССР аҳволига тушиб бораверган бўлардик!!!

Бунинг учун муҳим бўлгани, ҳамма қадамда ЗЎР НАТИЖАЛАР бўлиши керак, тўғрироғи, ШАРТ! Масалан, бир вақтлар ўзингиз ишдан улоқтирган собиқ Бош Вазир ўринбосари Рустам Азимни қайтариб олиб келиш керак! Қолган соҳаларда нима қилиш керак, дейсизми? “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ҳам ўшалар ичида эди, демак, уни ҳам қайтариш керак!”

Тушундингизми, жаноб Шавкат Мирзиё!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону