09 February 2022
14:19 - Ўзбекистонда электр энергетика сектори Жаҳон Банки иштирокида трансформация қилинармиш! Шавкат Мирзиёнинг қарор/қонуни билан АМАЛГА оширилармиш! Шунга ишонадиганлар борми?
Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё “Жаҳон Банки иштирокида "Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш" лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 3 февралда имзолангани бугун эълон қилинибди.

Мана миллатга нисбатан қилинаётган масхарабозлик қандай қонунлаштирилибди. Нима, бу ҳақда ўз вақтида хабар бериш имконими бўлмаганмиди? “Ҳаракат” бу ҳақда бугун хабар олди! Бу ҳам масхарабозликдир!!!

Бу ҳужжат республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш, унинг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш, тизимли аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида қабул қилинганмиш.

Бу қарор/қонун билан қуйидаги инвестиция лойиҳаларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари тасдиқланганмиш:

- диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш;
- Жаҳон Банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (II фаза);
- “Ўзбекистон Миллий Электр Тармоқлари” АЖнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинган ва маблағлар иқтисод қилиниши кутилаётган халқаро молия институтларининг кредитлари рўйхати.

Бу қарор/қонунда айтилишича, Жаҳон Банки Директорлар Кенгаши томонидан 2021 йил 25 июнда инвестиция лойиҳаларини қуйидаги маблағлар ҳисобига молиялаштириш келишилганмиш: Халқаро Тараққиёт Уюшмасининг 330 млн АҚШ долларига тенг имтиёзли ва 50 млн АҚШ долларига тенг имтиёзсиз кредитлари; Яшил Иқлим Жамғармасининг 43 млн АҚШ долларига тенг имтиёзли кредити ва 4 млн АҚШ долларига тенг грант маблағлари.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ҳамда Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки ўртасида 2021 йил 6 октябрда "130 км узунликдаги 500 кВли Саримой (Хоразм вилояти) - Жонкелди (Бухоро вилояти) юқори кучланишли электр узатиш тapмоғини қуриш" инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун давлат кафолатисиз корпоратив кредит ажратилиши бўйича мандат хати имзоланганмиш.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналар ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ тасарруфида бўлган 110-500 кВ кучланишли тақсимловчи қурилмалар УМЭТ тасарруфига баланс қиймати бўйича штат бирликлари билан бирга ўтказилармиш. Бунда, хўжалик жамиятларининг бир ташкилотдан бошқа бир ташкилотга ўтказилаётган мулки ва мулкий ҳуқуқлари солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмасмиш.

Хуллас, бу қарор/қонун Ўзбекистондаги асосий можароларни бекор қилиш, яъни ҳамма нарсани Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё елкасига ЮКЛАШ учун қилинган. Бундай нарсалар Шавкат Мирзиёнинг иштирокисиз қилинаолмасди. Мана шуни ЭНГ КАТТА масхарабозлик деб САНАШ мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону