09 February 2022
04:15 - Ўзбекистонда ишлаётган вазир маслаҳатчиси Жон Райт ҳақми? Томчилатиб суғориш технологияларини кенг жорий қилиш учун ер эгалигига ишонч бўлиши керакми?
Сув Хўжалиги Вазири маслаҳатчиси Жон Райт (Jon Rayt - расмда) фермерлар ўз ерида томчилатиб суғориш технологияларини кенг жорий қилиши учун уларда аввало ўз еридан келажакда ҳам фойдалана олиши борасида ишонч бўлиши кераклигини таъкидлабди. Булар қанчалик тўғри ва у ҳақ?

Нимага 7 феврал куни Тошкентдаги Миллий Матбуот Марказида Сув Хўжалиги Вазирининг Давлат-хусусий шериклик ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси Жон Райт иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди? Бу нимага керак эди?

Жон Райт тадбир давомида журналистлар томонидан берилган қатор саволларга ҳам жавоб қайтарибди.

Яна бир савол. Сув хўжалиги соҳасида илмий башоратлашнинг етарли эмаслиги ҳақида нималар айта оласиз?

- Кузатишларимга кўра, Ўзбекистонда нафақат давлат ташкилотлари, балки халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳам бу каби масалалар устида ишланмоқда. Бунда энг муҳими, қилинаётган ишларни ўзаро мувофиқлаштириш. Масалан, Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги бу борада яхши лойиҳалар бошлади ва Сув Хўжалиги Вазирлиги ҳам бу лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда.

Яна бир савол. Ўзбекистонда экин майдонларининг 60-70 фоизи кучли ва ўрта даражада шўрланган. Унга қарши курашда қандай усуллар самарали?

- Ерларнинг шўрланишини фақат томчилатиб суғориш орқали бартараф этиш мумкин. Бу энг оммабоп ва самарали услубдир. Томчилатиб суғоришнинг кенг жорий қилиниши натижасида ортиқча сув тупроққа сингмайди ва ер ости грунт сувлари сатҳини юзага кўтармайди. Табиийки, туз ҳам тупроқ юзасига кўтарилмайди.

Яна бир савол. Томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш соҳасида нега кўринарли ўзгаришлар сезилмаяпти?

- Мен ўзим ҳам ўтмишда фермер бўлганман ва биламанки, уларни рағбатлантириш орқали бунга эришиш мумкин. Фермерда бунинг учун ўз еридан келажакда ҳам фойдалана олишига ишонч бўлиши керак. Шунингдек, у сув таъминоти бўйича ҳам ишончга эга бўлиши керак.

Кўриб турибмизки, европалик Жон Райт ҳам 2021 йил апрель ойидан буён Ўзбекистондаги Сув Хўжалиги Вазирига маслаҳатчилик қилиб келмоқда. Демак, бу одам кўп нарсани билиши керак! Аммо, бу саволлардан у одам қанчалик уста эканлигига ишониш қийин! Кўрамиз, у одам қанчалик ҳамма нарсани тўғри билади ва ҳамма ишларни яхши тушунади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону