09 February 2022
15:10 - Сиёсий саҳнада яна Шавкат Мирзиё: Қонунчилик Палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашуви бекорга бўлмаган!

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловни қабул қилибди, бу ҳақда Оқўрда сайтида хабар берилибди.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Қонунчилик Палатаси раиси Нурдинжон Исмоиловни қутлар экан, мамлакатлар мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, умумий маданий қадриятларга таянган ҳолда, давлатлараро шериклик намунаси бўлган мустаҳкам ва уйғун муносабатлар ўрнатиш йўлидан кетаётганларини эслатибди. Аммо, бу одам нимага олдинроқ бунқа ишлар қилмагани ҲЕЧ ТИЛГА олинмаган.

Энг қизиғи, Қосим-Жўмарт Тўқаев нимага Шавкат Мирзиё ўтган йил декабрь ойида Қозоғистонга давлат ташрифи якунларини юқори баҳолагани ва бу Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш имкони берганини билдиришини ҲЕЧ ГАПИРМАБДИ.

Нурдинжон Исмоилов эса, ўз навбатида, Қосим-Жўмарт Тўқаевга учрашув учун миннатдорлик билдирибди, шунингдек, Ўзбекистон президентининг самимий тилаклари ва илиқ саломларини етказибди, дейилади Ўзбекистонда тарқатилган хабарларда.

Бу учрашувнинг яна бир қизиқ жойи бор. Нурдинжон Исмоилов 2016 йилдаги президент сайловлари арафасида ўзини ҳали президентликка тайёр эмаслигини урғулаган эди. Кўринишидан, Шават Мирзиё яна бир МИССИЯсини амалга оширибди - Нурдинжон Исмоилов энди президентликка тайёр эканлигини бутун дунёга намойиш қилибди.

Нима ҳам дердик, Шавкат Мирзиёнинг масхарабозликлари давом этмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону